• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

    Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign халқаро коалициясига мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланиш учун бойкотни олиб ташлашни сўраб очиқ хат юборган эди. Халқаро коалиция Ўзбекистон ҳукуматига жавоб хатини йўллаб, мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланганлик учун қўйилган бойкотни бекор қилмаслигини билдирди.

    Фото: Cotton Campaign

    Фото: Cotton Campaign

    Cotton Campaign халқаро коалициясининг ҳаммуассиси Беннет Фриман Ўзбекистон меҳнат вазирининг мурожаатига жавоб тариқасида «масала бойкотни тугатишда эмас, балки уни қачон ва қандай бажариш кераклигида» дея таъкидлади.

    Cotton Campaign Ўзбекистонда пахта терими билан боғлиқ мажбурий меҳнатга барҳам бериш йўлида эришилган ютуқларни олқишлади, бироқ 2019 йилда фуқаролик жамияти эркинликлари ва мажбурий меҳнатга оид ўзгаришлар бўлмагани ҳақидаги хавотирлар кучайганини қўшимча қилган.

    Коалиция мисол сифатида, Халқаро меҳнат ташкилотининг 2019 йилги пахта йиғим-теримида 100 мингдан ортиқ одам ишлашга мажбур бўлгани ҳақидаги кузатувларини далил асосида келтирган.

    Биз Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини тан оламиз ва бундан хурсандмиз. Бироқ брендларнинг мажбурий меҳнатга нисбатан нолга тенг бағрикенглик сиёсати, қулликка қарши қонунчилик талаблари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) 2019 йилда 100 мингдан ортиқ киши мажбурий меҳнат шароитида ишлагани ҳақидаги кузатувлари брендларнинг хавотирларини кучайтирмоқда. [Шу ўринда] брендлар ишчиларни ҳимоя қилиш учун қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезмоқда. Глобал пандемия давом этаётганига қарамай, аъзоларимиз учун бу талаблар муҳимдир.

    Нейт Херман, Америка кийим ва пояфзаллар ассоциациясининг сиёсат бўйича катта вице-президенти

    Тизимли мажбурий меҳнатни тўхтатиш бўйича қабул қилинган муҳим чораларга қарамай, фуқаролик жамиятининг ваколатлари, шу жумладан мустақил ННТларни рўйхатга олиш ва ишчиларнинг мустақил ташкил этилиши учун имкониятлар яратилиши талаб қилинмоқда.

    Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукуматини очиқ ва масъулиятли фуқаролик жамияти учун имконият беришга чақирди, бу ошкоралик ва ҳисобдорликка ҳисса қўшади ҳамда, ўз навбатида, масъулиятли инвестициялар учун йўл очади, дейилади хатда.

    «Ишчилар ва фермерларни ҳимоя қилиш учун брендлар билан йўлга қўйиладиган ҳар қандай тизим Ўзбекистон ҳукумати ислоҳотларни қабул қилишдан уларни амалга оширишга ўтгандагина самара беради. Бу мажбурий меҳнатни йўқ қилиш учун ҳам, брендлар ишонадиган ахлоқий таъминот занжирларини яратиш учун ҳам жуда муҳимдир», — деди Cotton Campaign асосчиларидан бири ва Масъул манбалар тармоғининг вице-президенти Патриция Юревич.

    Шунга қарамай, коалиция Ўзбекистон ҳукумати билан конструктив ҳамкорликни давом эттиришига умид қилмоқда. Коалиция ислоҳотлар жараёнини Ўзбекистонда ишчилар, фермерлар ва фуқаролик жамиятига фойда келтирадиган масъулиятли инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ қадамлар билан қўллаб-қувватлаш ниятида эканини маълум қилган.

    Мавзуга доир: Cotton Campaign тўқимачилик маҳсулотларига қарши «бойкот»ни бекор қилиш бўйича режасини тақдим этди

    Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари 27 январь—6 февраль кунлари Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлган эди. Улар билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тўқимачилик саноатини бойкот қилишдан фойда йўқ, деб айтганди.

    Маълумот учун, ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотда дунёнинг 305 та бренди, жумладан, Adidas, Zara, Bershka, H&M, Burberry, American Eagle ва бошқалар иштирок этмоқда.

    17.04.2020, 16:13   Изоҳ (0)   22141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда карантин қоидаларини менсимай ниқобсиз ва маст ҳолда юрган шахс 15 суткага қамалди

    17.04.2020, 16:06

    «Ўзбекистон темир йўллари» жорий этилган экспорт чегирмалар айнан қайси маҳсулотларга татбиқ этилишини маълум қилди

    17.04.2020, 15:51

    Андижонда карантин пайти бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди

    17.04.2020, 15:42

    Стикерсиз ҳаракатланиши мумкин бўлган автотранспорт ҳайдовчиларининг қандай ҳужжатлари бўлиши лозимлиги айтилди

    17.04.2020, 15:33

    Марказий ҳарбий округдаги ҳарбий қисмнинг тайёргарлиги тўсатдан текширилди (фото ва видео)

    17.04.2020, 15:15

    «Маҳаллаларда вирус юқмайдиган ва юқтирмайдиган ‘супермен’лар ишласа керак». Депутат Кушербаев уйма-уй юриб, томорқа текшираётганларни танқид қилди

    17.04.2020, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.