Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой ҳукумати коронавирусдан жабр чеккан бозорни жонлантириш учун машина харид қилиш истагида бўлган фуқароларига 1,4 минг доллардан субсидия ажратишга тайёр, деб хабар беради Autorambler.

Фото: Autorambler

Фото: Autorambler

Дастлабки прогнозларга кўра, апрель ойига қадар Хитой автомобиль бозорида сотилган машиналар сони 6 миллиондан ортиқ бўлиши керак эди. Бироқ пандемиянинг салбий оқибатлари сабаб мамлакатдаги дилерлар 3,7 миллион дона янги машина сотишга эришган — бу ўтган йилгига нисбатан 42 фоизга кам. Хитойнинг 40 миллиондан ортиқ аҳолиси ишлайдиган автомобиль саноати ҳар йили 1 триллион доллар фойда келтиради, бу мамлакатдаги жами ишлаб чиқаришлардан келадиган фойданинг қарийб 10 фоизига тенг.

Март ойининг охирларида пандемия чекина бошлади, саноат секин-аста оёққа турмоқда: коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридаги заводлар 2,5 ойлик карантиндан сўнг очила бошлади.

Бироқ янги автомобилларга бўлган талаб юқори эмас. Вазиятни барқарорлаштириш ва талабни ошириш мақсадида Хитой қўшимча ёрдам чораларини қўллашга қарор қилди.

Ҳукумат субсидиялар кенгайтирилишини ҳамда электрокар ва гибрид моторга эга автомобилларни харид қилганлар 2 йилга солиқдан озод этилишини маълум қилди. Хитойдаги 12 та шаҳар ва провинцияда машина харид қилишни истаганларга 1,4 минг доллар миқдорида маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Маҳаллий таҳлилчиларнинг фикрича, мактаблар очилса талаб қайта тикланади, чунки болаларни мактабга олиб бориш учун автомобиль керак бўлади. Шунингдек, савдолар май ойидаги Меҳнат куни муносабати билан бериладиган узоқ таътиллар сабаб  жонланиши мумкин, бу вақтда кўплаб хитойликлар мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг