Швециянинг Koenigsegg автомобилсозлик компанияси март ойида ўзининг Gemera номли гиперкарини тақдим этганди. Autorambler гиперкар ҳақида кенгроқ тасаввур пайдо бўлиши ва унинг интереридан баҳраманд бўлиш учун Gemera’нинг янги суратлари билан бўлишди.
Gemera — бу оилавий автомобиль номи остида шартли маскировка қилинган экстремал тезкор «махлуқ». Гиперкарнинг олд ғилдиракларини уч цилиндрли 2,0 литрли Freevalve двигатели ҳамда 600 от кучига эга клапан узатмаларининг электропневматик актуаторлари ёрдамида ҳаракатга келади. Шунингдек, яна 400 от кучини электромотор ҳам чиқариб беради.
Орқа ғилдиракларга тяга векторини бошқариш учун 500 от кучига эга мустақил ишлайдиган электромотор ўрнатилган. Гиперкар 1,9 сония ичида 100 км/соат тезликка эриа олади. Машина 300 нусхада ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)