Интернетда Audi ТТ ва Bugatti Veyron гибридининг суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради Carscoops.
Японияда Bugatti Veyron’га айлантирилган, 2002 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Audi ТТ сотувга қўйилди.
Автомобилга тақа шаклидаги радиатор панжараси, EB логотипи туширилган дискалар, иккиталик тутун чиқарувчи трубалар ўрнатилган. Ижтимоий тармоқлар гибридга BugAudi деб ном берган. У Bugatti’нинг классик рангларига бўялган. Оригинал Bugatti Veyron’нинг қуввати 1000 та от кучидан ошади. BugAudi’га эса 225 та от кучига эга турбомотор ўрнатилган.
Bugatti Veyron’нинг минилгани 700 минг доллар, BugAudi эса 23 минг долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)