• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳукумат аъзолари ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари бўйича депутатларнинг саволларига жавоб қайтарди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 10 апрель куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да ҳукумат аъзоларидан Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масала юзасидан ўзларини ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бу ҳақда парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, молия вазири Т.Ишметов, бош вазир маслаҳатчиси К.Рашидов ва Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча масъул ходимлари, бошқа бир қанча вазирликлар, ташкилотлар ва муассасалар масъул ходимлари, мутахассислар ва экспертлар масофадан иштирок этган «Ҳукумат соати»да ЕОИИ билан интеграциялашув жараёни кечган тақдирда ташқи савдо, божхона-тариф тизимини тартибга солиш, бюджет, банк ва молия соҳаси, бандлик, таълим, тиббиёт, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалаларида қандай ижобий ёки салбий ўзгаришлар рўй бериши масалаларига тўхтаб ўтилган.

    Хусусан, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси раҳбари А.Қодировнинг ЕОИИ билан муносабатлар иттифоққа аъзо бўлмаган – Тожикистон ва Туркманистон билан иқтисодий ва сиёсий муносабатларимизга қандай таъсир қилиши таҳлил қилинганми, деган саволига бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов қуйидагича жавоб қайтарди:

    Фото: Парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    «Таъкидлаш жоиз, ушбу икки қўшни мамлакат билан амалдаги икки томонлама ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги кенг қамровли келишувлар доирасида ҳамкорлик олиб борилмоқда. Иқтисодий, сиёсий муносабатларимиз ривожланишида тизимли ишларнинг давом эттирилиши, албатта, биз учун устувор йўналишлардан биридир. Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш лозим, масалан, Тожикистон 2015 йилдан бери ЕОИИ интеграциялашув масаласини ўрганиб келмоқда. Шу билан бир пайтда Тожикистон ЕОИИ давлатлари томонидан ташкил этилган Евросиё тараққиёт банки билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. Туркманистон билан ҳам биз жуда яқин савдо-иқтисодий, инвестициявий, умуман, ҳар томонлама муносабатларни давом эттиришга ҳаракат қиляпмиз. Туркманистон томонидан ҳам ҳозирги пайтда дунёда таркиб топаётган интеграцион ташкилотлар билан турли кўринишдаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлаш лозим. Ана шу омилларни инбатга олиб, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган йўналишимиз бўйича режаларимиз мазкур давлатлар билан муносабатларимизга кескин салбий таъсир кўрсатмаслигига ишонамиз», — деди Умурзоқов.

    Шунингдек, «Ҳукумат соати»да Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ривожланишига оид вазирликлар, давлат қўмиталари, ташкилотлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ва маҳаллий экспертлар томонидан олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва билдирилган таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, ЕОИИ билан ҳамкорликнинг чуқурлашиш даражасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг йирик тармоқлари, жумладан, ташқи рақобатдан нисбатан ҳимояланган саноат тармоқларининг ўрта ва узоқ муддатда ривожланиш сценарийлари ва уларнинг оқибатларини баҳолашга оид ҳукумат вакиллари томонидан амалга оширилган таҳлиллар натижаларига эътибор қаратилди. Сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар аъзолари томонидан ижтимоий тармоқларда ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи бўйича аҳоли (электорат) билан доимий мулоқотлар олиб борилаётгани ҳамда аҳолининг ушбу масалаларга қизиқиши ортиб бораётгани айтиб ўтилди.

    Муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари С.Умурзоқов ҳамда молия вазири Т.Ишметовнинг депутатларнинг саволларига жавоблари маълумот учун қабул қилинди ҳамда Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувнинг ташқи савдо, божхона-тариф тизимини тартибга солиш, бюджетга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, ҳамкорликнинг банк ва молия соҳаси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини янада ривожланиши истиқболларини ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, ушбу масала бўйича илғор хорижий экспертлар ва мутахассисларнинг асослантирилган хулосаларини умумлаштириш вазифалари юклатилди.

    Мажлисда депутатларнинг фаол иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масала юзасидан баҳслар, муҳокамаларни давом эттириш қайд этилди. Яқин кунларда ушбу масала бўйича парламент қуйи палатасида «Парламент эшитуви»ни ўтказиш ҳам режалаштирилган, дейилган хабарда.

    Аввал Ўзбекистон Сенати ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганишга киришгани, «Адолат» СДП фракцияси махсус ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишининг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақидаги дастлабки хулосаларида иттифоққа киришдан мамлакатимиз саноати 2 миллиард доллар йўқотишини тахмин қилгани,  «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Жаҳонгир Абдурасулов Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш масаласида ўз фикрларини билдиргани ҳамда иттифоққа аъзо бўлиш тарафдорлари тақдим қилган чалғитувчи рақамлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини билдиргани ҳақида хабарлар берилган.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев — Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик ҳақида: «Халқ вакиллари нима деса шу бўлади»
    • Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи-давлат мақомида қўшилади
    • Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди
    • Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи: «ЕОИИга қўшилиш ўзбекистонликлар учун кўпроқ салбий тарафдан кучли таъсир қилади»

    11.04.2020, 07:45   Изоҳ (0)   47074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода транспортдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномани қалбакилаштирган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

    11.04.2020, 07:03

    Ўзбекистонда карантин вақти донорлар сони камайиб кетгани сабабли ҳарбий хизматчилар оғир беморлар учун қон топширди

    10.04.2020, 23:07

    Тошкентда ёғган қор қарийб 7 мингта дарахтга зарар етказди (фото)

    10.04.2020, 22:37

    Коронавирус бўйича махсус комиссиянинг қарорлари нима учун тўлиқ эълон қилинмаяпти? Адлия вазирлиги изоҳ берди

    10.04.2020, 22:13

    Қаршидаги «Ватанпарварлар» боғи ходимларининг ойлик-маоши тўлаб берилди

    10.04.2020, 22:06

    Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларга солиқ имтиёзлари беришни таклиф қилди

    10.04.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкада минг йиллар давомида мавжуд бўлган хавфли касалликнинг генетик излари топилди

    Дунё | 30 июн, 21:55

    Тошкентда моддий қийинчиликда қолган қизларни Таиландга фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:45

    Грецияда болаларни тамаки сотиб олишга юборганлар жиноий жавобгарликка тортилади 

    Дунё | 30 июн, 21:35

    Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:25

    Нима учун магний асабларни тинчлантиришга ёрдам бермайди? 

    Маслаҳатлар | 30 июн, 21:15

    Руҳий носоғлом аёлнинг уйи ўзига васий этиб тайинлаган шахс томонидан сотиб юборилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:05

    Ўзбекистонда пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.