Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида коронавирус пандемияси масаласида тузилган Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима учун тўлиқ кўринишда эълон қилинмаётганлиги ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.
Изоҳга кўра, махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади ва комиссия барча ваколатларга эга.
Ёдда тутиш лозимки, махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган. Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади.
Шу муносабат билан махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилинмоқда.
Шу билан бирга ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида бериб борилмоқда.
Мазкур ахборот ҳар куни аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда. Марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва йирик ижтимоий тармоқлар саҳифаларида трансляция қилинаётган кундалик брифинглар қабул қилинаётган ушбу қарорларни тушунтиришга қаратилган. Ҳар бир қарор ихтисослашган мутахассислар томонидан содда тилда тушунтириб борилмоқда.
Бундан ташқари, комиссиянинг барча қарорларини тарғиб қилишга махсус комиссия ва барча давлат органлари улкан саъй-ҳаракатлари сафарбар қилинган, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда карантин вақти доимий яшаш жойида турмаган пенсионерларга пенсия қандай тўланиши маълум қилинди
- Ўзбекистонда карантин вақти итларни кунига бир мартадан ортиқ сайр қилдириш тақиқланди. Кинологлар федерацияси бу чекловни қайта кўриб чиқишни сўради
- Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади?
Изоҳ (0)