«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ёрдамида COVID-19 ҳақида фильм тайёрлашга киришди. Бу ҳақда агентликнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Instagram/@uzbekkino_official

Фильм кинохроника кўринишида бўлиб, унда вируснинг Ўзбекистонда тарқалиши, шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар акс эттирилади.

Унда коронавирус билан касалланганлар учун қурилаётган шифохоналар ҳақида лавҳалар, ҳукумат аъзолари, тиббиёт ходимлари, экспертлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда тузалиб чиққан беморларнинг интервьюларига кенг ўрин берилади.

Бугун қаҳрамонларимиз бошидан кечираётган оғир синовлар ҳақида ҳикоя қилиш орқали биз Ўзбекистонда COVID-19 га қарши олиб борилаётган шиддатли кураш манзараларини, давлатимиз томонидан фуқароларимиз ва иқтисодиётимизни ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётган ишларни кўрсатишни мақсад қилганмиз.

Биз, шунингдек, бу жараён бутун дунёда, хусусан, бизнинг мамлакатимизда қандай вужудга келгани ва ривожланганини, бу мудҳиш пандемияга қарши қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрсатиб берувчи видеоматериаллар базасини ҳам яратамиз. Ана шу база туфайли келгусида тадқиқотчилар ва экспетлар COVID-19 га қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишлари мумкин бўлади. Биз айни пайтда янги Ўзбекистонинг жиддий синовлар давридаги тарихини ёзиш ва суратга олишга киришганмиз.

Фирдавс Абдухолиқов, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори