Дортмунднинг «Боруссия» футбол клуби стадиони коронавирус юқтириб олгани гумон қилинган беморларга ёрдам кўрсатадиган тиббий марказга айлантирилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, тиббий марказ «Сигнал Идуна Парк»нинг шимолий трибунасида жойлашган. Шу мақсадда аренада тегишли таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Марказнинг асосий вазифаси беморларни амбулатория шароитида даволашда давом этиш ёки шифохонага жўнатиш масаласини ҳал қилиш бўлади.
Германияда коронавирус юқтириб олганлар сони 89 мингдан ошиб кетди. Қурбонлар 1200 га яқинлашиб қолди. Деярли 25 минг бемор вирусни енгиб ўтган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)