Собиқ футболчилар Дидье Дрогба ва Самюуэль Это’O коронавирусга қарши вакцинани африкаликларда синаб кўришни тавсия қилган шифокорларни кескин танқид остига олди.
Париж шифохонасининг интенсив терапия бўлими бошлиғи Жан-Поль Мира ва Франция саломатлик институтининг тажрибалар бўлими директори Камил Лохт телекўрсатувларнинг бирида коронавирусни муҳокама қилган. Олимлар жонли эфир вақтида COVID-19 вирусини силга қарши вакцина билан даъволаш мумкинлиги ва буни биринчи бўлиб Африкада синовдан ўтказиш кераклигини айтган.
Дрогба бунга қуйидагича муносабат билдирган: «Чидаб бўлмайди. Африка лаборатория эмас. Бундай гаплар камситиш ва ирқчиликдан далодат. Африкаликларни денгиз чўчқаси деб билманг. Африка мамлакатлари раҳбарлари бундай даҳшатли гаплардан халқни ҳимоя қилиши керак».
Это’O эса Instagram саҳифаси орқали ушбу шарҳни қолдирган: «Жин урсин... Африка сизларга ўйин майдони эмас».
https://www.instagram.com/p/B-d6SUMCid6/?utm_source=ig_embed
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)