Англия Премьер Лигаси клублар раҳбарлари билан биргаликда коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган 2019/20 йилги мавсумни якунлаб қўйиш режаларини тузмоқда.
The Athletic нашрининг хабар қилишича, АПЛ клубларидан бири мавсумнинг қолган қисмини чет элда —Хитойда якунлаб қўйишни маслаҳат берган. Ғояга кўра, футболчилар энг хавфсиз ҳудудлардан бирида, ўз навбатида АПЛ савиясига тўғри келадиган инфраструктурага эга мамлакатда қолган баҳсларни ўтказади. Клуб базалари ва бошқа иншоотлар Буюк Британия соғлиқни сақлаш хизмати ихтиёрига топширилади, бу эса ташкилотнинг ишини енгиллаштиради.
Манбага кўра, Хитойга йўл олиш таклифини Англия чемпионатининг қолган 19 клуби рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Премьер Лига баҳслари 29-турга келиб тўхтаб қолган. Аввалроқ мусобақа майга қадар қолдирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)