Мауро Икарди мавсум сўнгида ПСЖдан кетишга қарор қилди. Бу ҳақида италиялик таниқли журналист Никола Скира маълум қилди.
Футболчи Италияга қайтишга қарор қилган. Унинг трансфер ҳуқуқи «Интер»га тегишли бўлиб, у мавсум аввалида ПСЖга ижарага берилганди.
Парижликлар спорт директори Леонардо футболчини тўлиқ сотиб олиш бўйича миланликлар билан музокараларни тўхтатишга мажбур бўлган.
Икардининг хизматларига айни дамда «Ювентус» ҳамда «Реал»дан қизиқиш бор.
Футболчи ПСЖ сафида жорий мавсум Лига 1 нинг 20 та ўйинида қатнашиб, 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)