Sky Sports нашри ўз ўқувчилари ўртасида футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчисини аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказди.
Унга кўра, 1-ўринни «Ливерпуль» вакили Садио Мане 33 фоиз овоз билан банд этди. Иккинчи ўриндан Мерсисайд клубининг сардори Жордан Ҳендерсон (31 фоиз овоз) ўрин олди. 20 фоиз овоз билан 3-поғонани «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне банд этди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг 5 фоизи Виржил ван Дейкка, яна 2 фоизи эса Муҳаммад Салоҳга овоз берди. «Бошқа кимдир» дея номланган вариант эса ўқувчиларнинг 9 фоиз овозига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мане The Guardian нашри талқинига кўра ҳам АПЛнинг энг яхши футболчи деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)