Ўтган мавсумларда қулай ва универсаллиги билан тренддан тушмай​ келган кета ва кроссовкалар бу баҳор-ёз мавсумида биринчиликни балеткалар билан бўлишишига тўғри келади. Streetstyle юлдузлари томонидан ҳам эътироф этилган ушбу ў​зига хос пойабзаллар, исталган услубдаги кийимлар билан мослашиши мумкинлиги билан аҳамиятли. Қуйида қандай балеткалар урфда ва қандай кийимлар билан мос эканлиги ҳақида маълумот берамиз.

Нейтрал рангли балеткалар

Фото: Vogue

Бундай балеткани шифон кўйлаклар устидан баҳорги пальто ва тренчлар билан бирга кийса бўлади.

Бахмал

Фото: Vogue

Бахмал балеткалар ушбу мавсумда оммабоплашди. Ушбу пойабзални ретро услубдаги сумкалар, нозик блузкалар билан кийса айни муддао.

Текстиль кўйлак ва балетка

Фото: Vogue

Баҳор келиши билан текстиль матоли либосларни кийишга бўлган талаб ортади. Узун трикотаж матоли кўйлак устидан қаймоқ ранг тренч ёки плаш ва у билан чармдан ишланган балеткани кийишни тавсия қиламиз.

Боғичли балетка ва жинси

Фото: Vogue

Боғичли балетка балерина образини эсга солади. У билан жинси шим, юбка ёки курткани мослашингиз мумкин. Енг қисми фонар услубидаги блузка, жинси шортик ва дурли сумка билан ушбу пойабзални кийиш айни муддао .

Ипак юбка ва балетка

Фото: Vogue

Миди узунлигидаги ипак юбка ва футболка ёзги образнинг мукаммал бўлишини таъминлайди. Ушбу образни эса, чарм ременли балетка ва сумка билан тўлдириш тавсия қилинади. Бунда сизнинг образингиз ҳам жозибадор ҳам қулай бўлади.