Мода, трендлар ҳеч қачон ўзгармай турмайди, кеча сиз кийиб бўлмайди деб сандиққа солган либос орадан 10 йил ўтгач, қайта урфга кирмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Бироқ бир нарса аниқки, мода ўзгаради услуб эмас. Бунга орадан неча йил ўтса ҳам бир хил услубда кийинадиган ва бугунга қадар мода ихлосмандлар эътирофига сазовор бўлиб келаётган, қиролича Елизаветта II мисол бўла олади.
Коко Шанел та’кидлаганидек, кийим аёл киши гўзаллигининг янада яққолроқ намоён бўлиши учун фон вазифасини бажаради. Шундай экан, қандай кўринишда бўлишингизда муҳим рол ўйнайдиган гардеробингизни қайта-қайта янгилашни истамасангиз уни қуйидагича ташкиллаштиринг:
- 60% сипо, ортиқча безакларсиз, ҳар қандай вазиятда кийиш мумкин бўлган либослар;
- 35% турли вазиятлар, масалан, тўй-оқшом ёки бизнес учрашувлар учун кийиладиган либослар;
- 5% урфдаги кийим-кечаклар ёки деталлар.
Оқ кўйлак
Қора кўйлак
Учли туфли
Кардиган
Қалам кўринишини эсга солувчи юбка
Тренч
Оверсайз услубидаги свитер
Жинси куртка
Оқ кроссовка
Блузка
Изоҳ (0)