Бухоро кўчаларида карантинда коронавирусга қарши курашишда эътибор бериш лозим бўлган қоидаларни эслатувчи афишалар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мазкур ташаббус Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда «Синтез» креатив лабораторияси фаоллари томонидан илгари сурилган бўлиб, баннерлар биринчилардан бўлиб Бухоронинг жамоат жойлари ва катта кўчаларида илинган.
«Карантин даврида керакли чоралар қонун нормалари билан мустаҳкамланди. Бироқ, бу этарли эмас. Ваҳоланки, фақатгина жазолаш билан мақсадга эришилмайди. Ушбу баннерлар эса аҳоли онгига таъсир қилиб, уларда карантинга риоя кўникмасини янада оширади», — дейди Суҳроб Нуров.
Баннерлар Бухоронинг барча реклама тахталарида, LED экранларида намойиш этилмоқда.
Мавзуга доир:
- Москвадан олиб келинган 249 нафар бухороликнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ҳолсизлик кузатилди
- Бухорода карантин сабаб юртига қайтолмаган хорижлик талабалар учун онлайн дарслар бошланди
- Москвадан чартер рейс орқали Бухорога келган йўловчиларнинг 4 нафари юқори тана ҳарорати билан касалхонага ётқизилди
- Фото: Бухоронинг карантин туфайли ҳувиллаб қолган диққатга сазовор масканлари
- Жакартадан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ўзбекистонликлар «Жўйизар» соғломлаштириш масканида карантинга олинди
Изоҳ (0)