Самарқандда 35 нафар фуқаро 14 кунлик карантинда чиқди. Энди улар уйида назоратга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 35 нафар фуқаро 30 март, душанба куни, карантиндан чиққан. Уларнинг тест натижалари манфий жавобни кўрсатгач, стационар шароитдан уй шароитига ўтказилган. Фуқаролар 10 кунлик карантин шароитида ҳам кузатув остида бўлади.
Маълумот берилишича, бугунги кунда Самарқандда 4477 нафар фуқаро карантинда. Вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Инфекция тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)