Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан хасталанган 158 беморнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, 5 нафари вояга етмаган болалардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Мамлакатда ҳозиргача 158 та касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, беморларнинг икки нафари — Наманганда 72 ёшли онахон ва Тошкент шаҳрида 39 ёшли эркак — вафот этди, етти бемор эса соғайиб, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 84 бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, Тошкент шаҳрида аниқланган 92 та касалланиш ҳолатидан 73 таси Тошкент шаҳрида яшовчи, иккитаси Бухоро вилоятида яшовчи, иккитаси Қашқадарё вилоятида яшовчи, иккитаси Навоий вилоятида яшовчи, еттитаси Самарқанд вилоятида яшовчи, биттаси Сирдарё вилоятида яшовчи, бештаси Тошкент вилоятида яшовчи фуқароларда қайд этилган.
«Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида. Аввалроқ Фарғона, Наманган, Бухоро, Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)