Тошкент шаҳри ва вилоятларда яшовчи аҳоли, асосан, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар COVID-19 коронавируси пандемиясига қарши кураш олиб бораётган барча тиббиёт ходимлари, Миллий гвардия ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар вакилларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентини қўллаб-қувватлаш мақсадида флешмоб уюштирди.

Кадр: Instagram

Одамлар соат 22:00 да балконларига чиқиб ёки дераза олдида туриб, қарсак чалиб коронавирусга қарш курашаётган барча мутасаддилар, карантиндаги фуқаролар, уларга қараётган тиббиёт ходимлари, шифокорлар ва яна бир нечта касб вакилларини қўллаб-қувватлади.

Ижтимоий тармоқларда флешмобда иштирок этаётган инсонларнинг видеолари кенг тарқалмоқда.

27 март соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 88 нафарга етган, республикада жамоат жойларида ниқоб тақмаган 178 киши 61,8 миллион сўм жаримага тортилган. Ўзбекистонда ўта заруратсиз уйдан чиқиш ва кўчада 3 нафардан ортиқ бўлиб тўпланиш тақиқланган.