Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича эксперт Хемме дел Каньо ва шеф-ошпаз Жорди Вила товуқ мазали чиқиши учун уни қандай пишириш кераклиги ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «News.ru».

Фото: Pixabay

Қайд этилишича, бунинг учун аксарият аёллар йўл қўядиган хатоларни четлаб ўтиш кифоя. Экспертларнинг фикрича, кўпчилик аёллар товуқнинг музини нотўғри эритади. Товуқни тайёрлашдан бир кун аввал уни музлатгич музхонасидан чиқариб қўйиш керак ёки музини эритишда микротўлқинли печдан фойдаланиш керак.

Микротўлқинли печда товуқни эритаётганда уни айлантириб туриш керак. Шунингдек, товуқни тайёрлашдан аввал уни кран сувида ювиш тавсия этилмайди.

Ошпазларнинг фикрича, товуқнинг суякли қисми мазали ҳисобланади. Ушбу қоида гўштнинг бошқа турларига ҳам тааллуқли. Товуқ териси ўта ёғли бўлмасагина овқатга ёқимли таъм бахш этади. Шу билан бирга товуқнинг бу қисми бактериялар билан жуда яқин бўлишини ҳам унутмаслик зарур.

Товуқ пишираётганда зираворларни уни тайёрлаш жараёнида қўшиш керак. Шунда улар гўштга яхши сингади. Кўпчилик товуқ тайёр бўлишига яқин зираворларни сепади, бу нотўғри.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, товуқнинг турли қисмини турлича усулда пишириш керак. Товуқнинг кўкрак қисмидаги гўштини гриллда пишириш тавсия этилади. Гўштни юпқа бўлакларга бўлиб, баландроқ оловда пишириш керак.

Товуқ гўштини ҳадеб аралаштиравериш ҳам ярамайди. Бир томони яхшилаб қовурилгач, уни ағдариш мумкин.

Агар товуқни духовкада пиширмоқчи бўлсангиз, унинг кўкрак қисмини пастга қаратиб қўйинг. Шунда унинг суви бутун танасига оқиб, гўштни мазали қилади. Товуқ тайёр бўлишига 10 дақиқа қолганида уни ўгиринг. Шунда товуқнинг ҳамма жойи бирдек қип-қизил чиқади.