Уйда тайёрланган кунжутли кулчаларни бутун оила бемалол нонуштада ҳам тановул қилиши мумкин. Кулчаларнинг мазаси худди нонларга ўхшайди.
Кўрсатилган миқдордаги масаллиқлардан ўртача катталикдаги 16 дона кулча чиқади.
Хамири учун:
сув 300 млзайтун ёғи 2 ош. қ.шакар 1 ош. қ.туз 1 ч. қ.янги хамиртуруш 20 г1-нав ун 500 г
Кулчаларни мойлаш учун:
тухум сариғи 1 донасув 1 ош. қ.
Кулчаларга сепиш учун:
қора кунжут 2 чимдимкунжут 2 чимдим
1-қадам
Илиқ сув солинган идишда хамиртуруш, туз, зайтун ёғи ва шакарни аралаштирамиз, унинг устига 500 грамм унни бўлиб-бўлиб элаймиз. Бироз унни элаймиз — хамирни аралаштирамиз, яна элаймиз — аралаштирамиз, 500 грамм ун тамом бўлгунча шу тарзда давом эттирамиз.
2-қадам
Энди хамирни тахта устига қўямиз, бир-икки чимдим ун сепамиз ва 10 дақиқа қориймиз. Қориш жараёнининг охирида хамирнинг қайишқоқ, жуда юмшоқ бўлганини сезасиз.
3-қадам
Хамирни пишитгандан кейин яна идишга қўямиз, устини сочиқ билан ёпамиз ва яхшироқ кўтарилиши учун иссиқ жойга 1,5-2 соат қўйиб қўямиз.
4-қадам
Хамир кўтарилгач, уни яна пишитамиз ва бўлакчаларга ажратамиз (16 дона).
5-қадам
Бу бўлакчалардан кулчалар ясаймиз, това ичига тўшалган пергамент устига жойлаштирамиз ва иссиқ жойга 30 дақиқа кўтарилиш учун қўямиз. Бу вақт ичида духовкани 180°C да ёқиб қўямиз. Кулчалар кўтарилгунча, духовка қизийди.
6-қадам
Кулчалар ҳажми катталашгани учун улар бир-бирига тегиб қолади. Бу қўрқинчли эмас, пишиб чиққандан кейин бир-биридан осонгина ажралади.
7-қадам
Энди тухум сариғини 1 ош қошиқ сув билан аралаштирамиз ва кулчаларга сурамиз. Кунжут сепамиз, баъзиларига оч рангли, баъзиларига эса қора кунжут сепамиз.
8-қадам
Духовка ичига қўямиз ва 30—35 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: «Хитрости жизни»
Изоҳ (0)