Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол бўйича барча чемпионатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Мамлакатдаги барча футбол мусобақалари номаълум муддатга қолдирилган. Вазият яхши томонга ўзгарадиган бўлса, ҳукуматнинг махсус қарори билан мусобақалар давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Испанияда дастлаб Ла Лига ва ундан кейинги иккита қуйи лига баҳслари вақтинча тўхтатилганди.
Айни дамда Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 29 мингдан ошди (дунё бўйича тўртинчи ўрин) ва 1800 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)