Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов ўғлининг Тони Фергюсонга қарши ўтказадиган жанги қаерда бўлиши ҳақида гапирди.
Аввалроқ Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги Нью-Йоркда бўлиб ўтиши мўлжалланган жанг кўчирилганди. Нью-Йорк атлетика қўмитаси коронавирус сабаб штатда йирик спорт мусобақалар ўтказишни тақиқлаганди. Бироқ UFC ушбу қарама-қаршилик ўз вақтида бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.
«Коронавирус пандемиясига қарамай UFC 18 апрель кунги жангни бекор қилмаганидан хурсандмиз. Биз ушбу санага аниқ йўналиш билан тайёргарлик кўряпмиз, жанг муддатининг ўзгариши эса ҳеч қайси томон режаларига кирмайди.
Жанг қаерда бўлиши у қадар муҳим эмас. Ўйлашимча, Дубай — яхши вариант», — дейди Абдулманап Нурмагомедов.
Изоҳ (0)