OmniFob стартапчилар жамоаси уйдаги техникаларни смартфондан фойдаланмай туриб, масофадан бошқариш имконини берувчи «ақлли» брелокни тақдим этди, деб ёзади Faina Idea.
Ихтирочиларнинг маълум қилишиcаҳ, OmniFob брелогидан нафақат смартфон ўрнини босувчи, балки бошқарувчи қурилмалар ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, OmniFob гараж эшигини бошқариши, автомобиль қаерда турганини аниқлаши ва уни GPS-треккер билан улаб қўйиши мумкин. Шунингдек, брелок ёрдамида уйдаги бошқа қурилмаларга «буйруқ» берса ҳам бўлади.
Фойдаланувчи ускунанинг ҳар қандай ишлаш режимини фаоллаштириши мумкин.
Нархи 91 доллар атрофида бўлиши кутилаётган девайс апрель ойида сотувга чиқиши мумкин.
Изоҳ (0)