• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб, 7 йилга қамалган самарқандлик талабанинг онаси Президентга мурожаат қилди. У ўғли ноҳақ қамалганини айтмоқда

    Самарқандда шафтоли ўғирлашда иштирок этиб, боғ эгасига куч ишлатишда айбланган ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ талабанинг онаси Президентга мурожаат қилди. Унинг айтишича, ўғли ноҳақ қамалган.

    Мазкур воқеани ўрганган «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг қамалган талаба онаси Хонбиби Абдуназаровага таяниб хабар беришича, жабрланганлар Шаҳзод Ҳасановни воқеа содир бўлган куни кўрмаганини билдирган.

    «Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Нормўмин Олтибоев, Зафар Олтибоев ва Рамазон Назаров ‘Шарипов Тоҳиржон боғлари’ МЧЖ боғида содир бўлган жанжал вақтида ўғлимни кўрмаганлигини айтган. Ўғлим уларни урмагани боис, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилган. Аммо суд уларнинг бу кўрсатмасини инобатга олмади. Шунингдек, гувоҳлар К.Ҳотамов С.Саломов, Ш.Боймуродов, О.Маҳмаюсупов, Ш.Эркаев, Г.Аблақулов ва Ж.Очилов ҳам ўғлимни биринчи маротаба А.Қурбонов билан бирга боғга кирмасдан аввал кўрганлигини, жанжалдан хабарлари йўқлигини баён қилиб кўрсатма берган», — дейди Хонбиби Абдуназарова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2018 йил 22 июнь куни соат 23:25 да фуқаро Абдулла Қурбонов ўзганинг мулкини босқинчилик билан қўлга киритиш мақсадида танишлари Ш.Ҳасанов, С.Темиров, А.Алимов ва бошқа шахслар билан юзига эгнидаги кийимларини ниқоб қилиб, Нуробод тумани «Меҳнаткаш» маҳалласи, Қизилкарвон қишлоғи ҳудудида жойлашган «Шарипов Тоҳиржон боғлари» МЧЖ га қарашли боғ майдонига шафтоли ўғирлаш учун киради. Ўғрилар уларнинг ҳаракатини сезиб қолган боғ қоровули Нормўмин Олтибоевга ҳужум қилиб, унинг бошига таёқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Унинг чўнтагидаги 85 минг сўм пул ва 120 минг сўмлик телефонини олиб қўйган. Бу ҳолатдан хабар топиб, воқеа жойига етиб келган Зафар Олтибоевга ҳам ҳужум қилиб, қўлидаги 70 минг сўмлик фонар, 100 минг сўмлик телефон аппаратини тортиб олган. Бу ҳам етмагандек, Рамазон Назаровга ҳам ҳужум қилиб, бошига таёқ билан уриб, 800 минг сўмлик телефонини олиб қўйган.

    Шаҳзод Ҳасановнинг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, мазкур жиноят иши 2018 йил 14 июль куни қўзғатилган. Лекин жиноят ишида жабрланувчи бўлганлар — Нормўмин Олтибоев, Зафар Олтибоев ва Рамазон Назаров 2018 йил 17 июль куни ариза билан мурожаат қилган. Айнан шу куни жабрланувчи деб эътироф этилганлар томонидан берилган аризадаги ҳолатлар жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарордаги ҳолатларга тўлиқ мос келмаган. Жиноят иши қўзғатилган вақтда жабрланувчиларнинг қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси бўлмаган.

    «Ушбу жиноят иши бўйича дастлаб Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан Абдулла Қурбоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда 2018 йилнинг 22 июнь куни бўлиб ўтган воқеалар ёзилган. Жиноят иши бўйича суд тиббий экспертизалари 2019 йилнинг 6, 11, 12 июль кунлари ўтказилган. Яъни экспертиза жиноят содир қилинган кундан 15, 19 ва 20 кун ўтганидан кейин ўтказилган. Энди асосли савол туғилади, жабрланувчилар айнан воқеа содир бўлган куни тан жароҳати олганми ёки ундан кейин бошқа ҳолатда тан жароҳати олганми? Нима учун ҳолат содир бўлганидан шунча вақт ўтгандан кейин экспертиза ўтказилган. Бу ҳолатни шунча вақт сунъий равишда чўзиб юриш кимга керак бўлган? Бу саволларга жиноят ишида умуман жавоб йўқ ва аниқлик киритилмаган. Ҳақиқат аниқланмаган», — дейди Умидбек Давлатов.

    Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, жиноят иши юзасидан асосий жабрланувчи сифатида кўрсатилган Нормўмин Олтибоевга нисбатан берилган экспертиза хулосасида унинг 31-тиши синганлиги кўрсатилган. Лекин айнан қайси тарафдан санаганда 31-тиш эканлиги аниқ кўрсатилмаган. Хулосада жароҳат етказиш механизми аниқ кўрсатиб берилмаган. Қолаверса, дастлаб бош мия чайқалиши деб хулоса берган бўлса, кейинчалик бош мия лат ейиши деб кўрсатилган. Лекин хулосада чайқалишми ёки лат ейишми — бу ҳолат аниқ кўрсатилмаган. Бундай хулосага қандай асосларга кўра келинганлиги ёритилмаган. Бемор томография қилинмаган. Шунингдек, аниқ тан жароҳатлари етказилган муддат кўрсатилмаган.

    «Бу ҳолатда жабрланувчи жиноят иши бўйича воқеа содир бўлган куни тан жароҳати олганлиги шубҳа остида қолади. Балки, жабрланувчилар умуман бошқа жойда тан жароҳати олишгандир. Нима учун бу ҳолат юзасидан зудлик билан экспертиза тайинланмаган ва иш ҳолатларига аниқлик киритилмаган? Экспертиза хулосаларида қандай асосларга кўра тўхтамга келинганлиги ҳолати юзасидан экспертлар тўлиқ чақириб, сўроқ қилинмаган», — дейди Умидбек Давлатов.

    Маълум қилинишича, 2019 йил 8 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман суди ҳукмига кўра, Шаҳзод Ҳасанов Жиноят кодексининг 164-модда 2-қисми «г» бандида (Баданга оғир шикаст етказган ҳолда босқинчилик) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    Умидбек Давлатовнинг айтишича, жиноят иши юзасидан олинган дастлабки тушунтириш хатларидаги айрим ҳолатлар суд жараёнида эътиборга олинмаган.

    «Судланувчи Соҳибжон Зокировнинг ким томонидан қачон олинганлиги кўрсатилмаган тушинтириш хатида ‘2018 йил 22 июндан 23 июнга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 да ‘Шарипов Тоҳиржон бўғлари’ МЧЖ боғида мен ва Аллаёр Алимов, Абдулла Қурбонов ҳамда Элбеклар билан боғга кириб, шафтоли ўғирлаб кетиш учун келганимиз. Боғ қоровули Нормўмин Олтибоев, Зафар Олтибоев ҳамда Рамазон Назаров бизларни кўриб қолди. Биз шафтоли олиб чиқиш учун 17 та қоп олиб кирган эдик’, дейилган. Бундан келиб чиқадики, ўғрилар сафида Шаҳзод Ҳасанов бўлмаган», — дейди адвокат Умид Давлатов.

    Адвокатнинг қўшимча қилишича, мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов вақтида тушунтириш берган Аллаёр Алимов ҳам «боғга Соҳибжон Зокиров, Абдулла Қурбонов ҳамда Элбеклар билан бирга кириб, шафтоли ўғирламоқчи эдик», деган.

    «Аллаёр Алимов ҳам ўз кўрсатмасида боғга кимлар билан кирганлигини аниқ кўрсатиб, уларнинг ичида Шаҳзод Ҳасанов йўқлигини айтган.

    Дастлабки тергов давридаги тушунтириш хатларида ўғирликка кирганлар жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмаганлигини айтишган. Лекин босқинчилик жинояти ҳақида ҳеч қандай кўрсатмалар мавжуд эмас», — дейди Умид Давлатов.

    Таъкидланишича, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни кўриб чиқилган жиноят ишида ишнинг бир қисмини ҳаракатдан тугатиш тўғрисида қарор мавжуд бўлиб, ушбу қарор билан О.Маҳмаюсупов, Ш.Боймуродов, Э.Саломов, Ш.Эркаев ва Бўриевга нисбатан тегишли қисми тугатилган.

    «Энди савол туғилади, ахир уларнинг ушбу жиноятдаги иштироки Шаҳзод Ҳасановнинг иштироки билан бир хил эди-ку? Нима учун уларга нисбатан қисми тугатилган-у, Ш.Ҳасанов эса қамоқда? Бу ҳолатга суд жараёнида эътибор қаратилмаган», — дейди адвокат.

    Адвокат Умид Давлатовнинг таъкидлашича, ишни ўрганиш жараёнида гувоҳлар қайта сўроқ қилиниб, Ш.Ҳасановга қарши кўрсатмалар олинган.

    «Жабрланувчи Нормўмин Олтибоев ўша кунги ўзаро келишмовчиликда, таниши Абдулла Қурбонов унга тан жароҳати етказганини, иккита телефон аппаратини олганлигини билдирган. Гувоҳ Шерали Боймуродов ҳам ўз кўрсатмасида воқеа содир бўлган куни Шаҳзод Ҳасановни кўрганлиги ҳақида гапирмаган. С.Темиров, Н.Зиятов, Ж.Байров ва айбланувчи А.Қурбонов воқеа содир бўлган куни Шаҳзод Ҳасанов иштироки ҳақида лом-мим демаган. Шунингдек, жиноят иши юзасидан ўтказилган юзлаштиришларда Ш.Ҳасановнинг биронта инсонни урганлиги, кимгадир тан жароҳати етказганлиги, босқинчилик қилганлиги ҳақида бирорта маълумот мавжуд эмас. Кутилмаганда гувоҳларни қайта сўроқ қилиб, улардан Ш.Ҳасановга қарши кўрсатмалар олишган. Бу ҳолат нима мақсадда қилинганлиги биринчи босқич суди томонидан тўлиқ текшириб чиқилмаган», — дейди Умид Давлатов.

    Адвокат дастлабки терговда судланувчи Шаҳзод Ҳасановнинг жиноий қилмиши нотўғри малакаланганлигини билдирмоқда.

    «Жиноят иши бўйича 2018 йилнинг 14 июнь куни Нуробод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси Ғ.Аблақулов ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Очиловга билдирги билан мурожаат қилинган. Мурожаатчилар ўз билдиргисида 2018 йилнинг 22 июнь куни соат 23:30 да Нуробод тумани ‘Меҳнаткаш’ маҳалласи Қизилкарвон қишлоғи ҳудудида ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан жанжал вақтида фуқаро Нормўмин Олтибоевни таниши Абдулла Қурбонов уриб, унга тан жароҳати етказганлигини баён қилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни туман ИИБ навбатчилик қисмида «Шакл-1» китобидан рўйхатдан ўтказишга рухсат сўралган. Шунга қадар бу ҳолат ИИБда «Форма-2»дан ҳам рўйхатдан ўтмаган. Яъни бу жиноят ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаган. Орадан вақт ўтганидан кейин жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал қилинганлиги ниҳоятда шубҳали. Бу орқали амалдаги Жиноят-процессуал кодекс талаблари ҳам бузилган», — дейди Умидбек Давлатов.

    Шаҳзод Ҳасановнинг онаси Хонбиби Абдуназарованинг таъкидлашича, жиноят иши юзасидан айбланувчи тариқасида сўроқ қилинган ўғли унга нисбатан эълон қилинган айбга иқрор бўлмаган. Жиноят содир қилмаганлигини, ҳеч кимни уриб, тан жароҳати етказмаганлигини билдирган.

    «Иш юзасидан қабул қилинган қарорлар, жабрланувчиларнинг кўргазмалари ва бошқа ҳужжатларда Ш.Ҳасановнинг телефонни ёки пулларни босқинчилик билан олганлик ҳолати умуман кўринмайди. Бу юзасидан жиноят ишида биронта кўрсатма ёки далил мавжуд эмас. Ш.Ҳасановга нисбатан қўйилган айблов фақат тахминлардан иборат. Қолаверса, ушбу жиноят иши юзасидан жабрланувчи Н.Олтибоев дастлабки берган тушунтириш хатида телефони ва пули йўқолганлиги ҳақида ҳеч гап ёзмаган. Шу сабабдан ҳам Хонбиби Абдуназарова Самарқанд давлат университетининг битирувчи курсида таҳсил олиши керак бўлган ўғли ноҳақ айбловлар сабаб бугун озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги иш қайта кўриб чиқилишини сўраб, Президентга мурожаат қилди», — дейди Умид Давлатов.

    «Ўғлимни ноҳақ айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум этишди. Аслида ўғлим у ерга меҳмондорчиликка борган. Мен Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўғлим билан боғлиқ жиноят иши қайта кўриб чиқилишини сўрадим», — дейди Хонбиби Абдуназарова.

    17.03.2020, 06:14   Изоҳ (0)   85795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантинга олинган ўзбекистонликларнинг умумий сонини маълум қилди

    16.03.2020, 23:43

    Тошкентда коронавирус карантини сабаб иссиқ сув таъминоти ўчирилмаслиги маълум қилинди

    16.03.2020, 23:18

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди

    16.03.2020, 22:44

    Ўзбекистонда кунига 500 минг дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг сонини 2 миллионтага етказиш мумкин

    16.03.2020, 22:24

    Андижонлик 14 киши коронавирусга чалинган аёл билан Франциядан бир самолётда қайтганлиги ҳақидаги хабар рад этилди

    16.03.2020, 21:55

    Чимкентда 5 нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди, уларнинг 4 нафари вафот этди

    16.03.2020, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.