• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Видео: Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантинга олинган ўзбекистонликларнинг умумий сонини маълум қилди

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган саккиз кишининг орасида оғир аҳволдагилар йўқ, уларнинг аҳволи ёмонлашмаяпти. Бундан ташқари, 641 киши касалхоналарда, 5661 киши эса уй шароитида карантинга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони саккиз нафарга етди

    Вазирнинг сўзларига кўра, касаллик аниқланган фуқаролардан бири — 15 март, якшанба куни, Туркиядан етиб келган беморда тана ҳароратининг юқорилиги аэропортда тепловизор ёрдамида ўтказилган дастлабки текширувда аниқланган. Шундан сўнг, мазкур фуқаро махсус тез ёрдам машинасида Вирусология марказига олиб борилган. Марказда текширувлар ўтказилган ва мазкур фуқарода коронавирус борлиги аниқланган.

    Аниқланган ҳолатлардан яна бири — Франциядан келган бемор аёлнинг яқин қариндоши касалхонада назорат остида бўлган пайтда унда вируснинг борлиги аниқланган. Аёлнинг мазкур қариндоши у билан бевосита мулоқотда бўлгани сабабли вирусни юқтириб олганлиги айтилмоқда. Мазкур саккиз нафар фуқаро билан мулоқотда бўлган кишиларни аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда.

    Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, айни пайтда 641 киши тиббий муассасаларда карантинда турибди. Уларда касаллик аниқланмаган, лекин касалланганлар билан яқин алоқада бўлган. Жумладан, Вирусология илмий-текшириш институтида 49 нафар. Тошкент шаҳридаги 6-шифохонада 85 нафар, «Бўстон» санаторийсида 181 нафар, «Энергетик» санаторийсида Сеулдан олиб келинган 212 нафар фуқаро, хусусий шифохоналардан бирида 114 нафар фуқаро карантинга олинган. Карантинга олинганлар орасида тиббиёт ходимлари, ички ишлар идоралари, чегара ва божхона хизматлари ходимлари ҳам мавжуд.

    Мавзуга доир: Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича асосий чоралар

    Вазирнинг қайд этишича, касалланганлар билан яқин мулоқотда бўлганлар шифохонада карантинга олинмоқда. Карантинга олинганлар билан мулоқотда бўлганлар эса уй шароитида карантинга олинмоқда. Икки куннинг ичида 5661 киши уй шароитида карантинга олинган.

    Латвия ва Эрондан амалга ошириладиган чартер рейсларида олиб келинадиган фуқаролар Наманган вилоятидаги иккита тиббий муассасада карантинга жойлаштирилади. Бундан ташқари, бошқа бир қатор давлатлардан ҳам чартер рейсларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Олиб келинадиган фуқаролар учун тиббий муассасалар тайёрланган.

    Мавзуга доир: Видео: Ўзбекистон Эронга коронавирусдан ҳимояланиш воситаларидан иборат гуманитар ёрдам жўнатди

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони саккиз нафарга етди. 15 март, якшанба куни, бир муддат аввал Францияда бўлиб қайтган ўзбекистонлик аёлда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик унинг ўғли, қизи, турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам вирус аниқлангани маълум қилинган эди.

    Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус қайд этилган.

    Бундан ташқари, 14 март куни Uzbekistan Airways’нинг Лондон—Тошкент рейсида келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланган. 15 март куни соат 05:15 да Uzbekistan Airways’нинг Истанбул—Тошкент рейсида келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус қайд этилган. Аввалроқ коронавирусга чалинган олти беморнинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда кунига 500 минг дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг сонини 2 миллионтага етказиш мумкин

    16.03.2020, 23:43   Изоҳ (0)   276237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда коронавирус карантини сабаб иссиқ сув таъминоти ўчирилмаслиги маълум қилинди

    16.03.2020, 23:18

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди

    16.03.2020, 22:44

    Ўзбекистонда кунига 500 минг дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг сонини 2 миллионтага етказиш мумкин

    16.03.2020, 22:24

    Андижонлик 14 киши коронавирусга чалинган аёл билан Франциядан бир самолётда қайтганлиги ҳақидаги хабар рад этилди

    16.03.2020, 21:55

    Чимкентда 5 нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди, уларнинг 4 нафари вафот этди

    16.03.2020, 21:20

    Фото: Тошкентдаги уч қаватли остин-устун йўлда ҳаракат бошланди. Кўприк яқин вақт ичида тўлиқ очилиши кутилмоқда

    16.03.2020, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.