• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ва спорт: бекор қилинаётган мусобақалар, вирусни юқтирган «Ювентус» ҳимоячиси ҳақида сўнгги маълумотлар

     

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус эпидемияси пандемияга айланганини эълон қилди.

    Фото: АП

    Фото: АП

    Сўнгги икки ҳафта давомида Хитойдан ташқарида коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари сони 13 мартага ошди, касаллик қайд этилган мамлакатлар сони эса уч баравар кўпайди. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, айни пайтда дунёда коронавирус юқтирганлар сони 118 минг кишидан ортиб кетган.

    Маълумот учун, пандемия эпидемик касалликнинг бир ёки бир неча мамлакат, қитъа ёки континентда ёппасига тарқалиши ҳисобланади. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос.

    Коронавирус нафақат ҳаваскор, балки профессионал спорт ва спортчиларга ҳам таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Шу боисдан қатор мусобақалар бекор қилинмоқда. Қуйида шу кунга қадар бекор қилинган халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, коронавируснинг умуман спорт соҳасига таъсири ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилади.

    «Ювентус» ҳимоячиси Даниэле Ругани коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Клуб буни расман тасдиқлади.

    25 ёшли Руганининг коронавирус бўйича топширган тест натижалари ижобий натижа тақдим этган. «Ювентус» айни дамда карантин чораларини кўраётгани таъкидланган. Қоидаларга кўра, клуб у билан алоқада бўлган барчанинг рўйхатини тузиши ва уларни карантинга олиши лозим.

    Маълумотларга кўра, «Ювентус» иштирокидаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилади.

    Роналду коронавирус сабаб «Ювентус» сафида эмас. У Мадейрада қолган

    Криштиану 11 март кунидаги Турин клуби машғулотларида иштирок этмаган. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Роналду фавқулодда ҳолат сабаб ўз ватанида қолмоқда.

    Жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаин эса жароҳатидан фориғ бўлиб, индивидуал дастур асосида машғулот олиб бормоқда. Ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур эса чап сонидаги жароҳат сабаб машғулотларда қатнашмаган.

    А Серия ўйинлари қолдирилди, Италия клубларининг Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасидаги иштироки сўроқ остида

    Коронавируснинг кенг тарқалаши сабаб Италияда барча спорт мусобақалари, шу жумладан футбол бўйича А Серия баҳслари ҳам тўхтатиб қўйилди.

    Европа Лигаси 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган икки ўйин қолдирилди. Иккала ўйин ҳам Италия клублари иштирокида эди.

    УЕФА расмий сайтида маълум қилинишича, «Интер»—«Хетафе» ва «Севилья»—«Рома» учрашувлари номаълум муддатга қолдирилган. Мазкур икки баҳс 12 март, пайшанба куни ўтказилиши керак эди.

    Сабаби Испания ҳукумати коронавирус туфайли Италияга кириб-чиқиш борасида чеклов ўрнатган. Аввалроқ Испания ҳукумати «Рома» клубига мамлакатга киришни тақиқлагани маълум бўлганди.

    Англияда коронавирус

    «Манчестер Сити»—«Арсенал» учрашуви қолдирилди. АПЛнинг 28-туридан ўрин олган баҳс 11 март куни ўтказилиши керак эди. 27 февраль куни «Арсенал» Европа Лигаси доирасида «Олимпиакос» билан тўқнаш келган. Грек клуби хўжайини Евангелос Маринакис учрашувдан сўнг «Арсенал» футболчилари ва клуб штабидаги бир неча киши билан алоқада бўлган.  ​

    АПЛнинг қолган тур учрашувлари мухлисларсиз стадионда ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинди. Мухлислар ҳатто футбол учрашувларини ресторан ва кафеларда ҳам кўра олмайди. Боиси жамоат жойларида жонли трансляциялар ҳам тақиқланди. Мухлислар учрашувларни энди фақат телевизор орқали кўриши мумкин.

    Испания ва Франция чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинлари томошабинларсиз ўтади. Саудия Арабистонидаги барча спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади. Қирғизистонда оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Токио мезбонлигида ўтадиган 2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари коронавирус сабаб йил охирида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ишлари бўйича вазир Сейко Хасимото маълум қилди.

    Халқаро хоккей федерацияси (ИИҲФ) коронавирус сабаб бешта халқаро мусобақани бекор қилди. Унга кўра, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати А гуруҳидаги (22—28 март, Таллин) ва II дивизионнинг Б гуруҳидаги (23—29 март, София) баҳслар, III дивизионнинг А ва Б гуруҳларидаги ўйинлар бекор қилинган. Шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон биринчилигидан ўрин олган ва 28 мартдан 3 апрелга қадар ўтиши керак бўлган иккита мусобақа ҳам бекор бўлган.

    АҚШда коровируснинг устидан кулган баскетболчи касалликни юқтириб олди. NBA чемпионатни тўхтатди

    АҚШ миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) «Юта» жамоаси баскетболчиси Руди Гоберда коронавирус аниқлангани сабаб 2019/20 йилга мавсум ўйинларини вақтинча тўхтатди.

    11 март куни «Оклохома»—«Юта» учрашуви сўнгги паллада бекор қилинди. Бунга Solt-Лейк-Сити шаҳри клуби баскетболчиси коронавирусга чалингани сабаб бўлган. Хабарларга кўра, бу ўйинчи — Руди Гобер.

    Қизиғи шундаки, Руди Гобер 9 март куни коронавирус атрофидаги ваҳималар устидан кулиб, матбуот анжумани вақтида барча микрофонларга тегиниб чиққанди.

    Шу муносабат билан NBA 12 март, пайшанба кунидан бошлаб чемпионат ўйинларини тўхтатди.

    Ўзбекистонда ҳам халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди

    Халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

    Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    12.03.2020, 15:07   Изоҳ (0)   34086
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    12.03.2020, 13:52

    Коронавирус: «Интер» ҳамда «Рома»нинг Европа Лигасидаги ўйинлари қолдирилди

    12.03.2020, 08:06

    «Атлетико» амалдаги чемпион «Ливерпуль»ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборди

    12.03.2020, 03:38

    «Ювентус» ҳимоячиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Клуб буни расман тасдиқлади

    12.03.2020, 03:28

    ПСЖ «Боруссия Д»ни мағлуб этган ҳолда Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўл олди

    12.03.2020, 03:01

    Баҳодир Жалолов ҳам лицензион мусобақа ғолибига айланди

    12.03.2020, 00:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.