Футбол бўйича Европа Лигаси 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган икки ўйин қолдирилди.
УЕФА расмий сайтида маълум қилинишича, «Интер»—«Хетафе» ва «Севилья»—«Рома» учрашувлари номаълум муддатга қолдирилган. Мазкур икки баҳс 12 март, пайшанба куни ўтказилиши керак эди.
Сабаби Испания ҳукумати коронавирус туфайли Италияга кириб-чиқиш борасида чеклов ўрнатган. Аввалроқ Испания ҳукумати «Рома» клубига мамлакатга киришни тақиқлагани маълум бўлганди.
Айрим хабарларга қўра, «Интер» ва «Хетафе» жамоалари ўртасидаги баҳс нейтрал майдонда ўтадиган битта ўйиндан иборат бўлиши мумкин.
Шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Барселона» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам қолдирилиши мумкин.
Италияда коронавирус қурбонлари сони 168 кишига етди. Вирусни юқтириб олганлар сони 9 мингни ташкил этмоқда. Испанияда 2 мингга яқин киши касалликни юқтириб олган.
Мавзуга доир:
- «Ювентус» ҳимоячиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Клуб буни расман тасдиқлади
- Коронавирус сабаб «Манчестер Сити»—«Арсенал» учрашуви қолдирилди
- Футбол бўйича Испания ва Франция чемпионати коронавирус сабаб мухлисларсиз ўтказилади
- Коронавирус сабаб Италияда А Серия ва барча спорт мусобақалари тўхтатилди
- Коронавирус сабаб дзюдо бўйича барча халқаро мусобақалар май ойигача бекор қилинди
- Коронавирус сабаб Ўзбекистонда халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди
- Қирғизистонда коронавирус сабаб барча спорт мусобақалари бекор қилинди
Изоҳ (0)