Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган икки ўйин 11 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
ПСЖ ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия»сини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Неймар парижликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Хуан Бернат иккинчи голни урди. Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа ПСЖ икки ўйин натижасига кўра (3:2) кейинги босқичга йўл олди.
ЕЧЛ
1/8 финал, жавоб баҳси
11 март, чоршанба
ПСЖ — «Боруссия Д» 2:0
Голлар: 1:0 — 28 Неймар, 2:0 — 45+1 БернатПСЖ: Навас, Керер, Кимпембе, Маркинёос, Бернат, Паредес (Куасси, 90), Ди Мария (Курзава, 79), Сарабия (Мбаппе, 64), Гуйе, Неймар, Кавани.
«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳуммелс, Пишчек, Загаду, Ҳакими (Гётце, 87), Жан, Геррейру, Санчо, Витцель (Рейна, 71), Азар (Брандт, 69), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Ҳоланд (16), Ҳуммелс (61), Бернат (68), Неймар (90), Ди Мария (90), Маркиньос (90).
Четлатиш: Жан (89).
Биринчи ўйин — 1:2
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)