Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган икки ўйин 11 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум томонидан киритилган тўп асосий вақтда ягоналигини сақлаб қолди ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.
Дастлаб Роберто Фирмино 94-дақиқада «Ливерпуль»нинг иккинчи голини урди. Бироқ бунга мадридликлар Маркос Льорентенинг дубли ва Альваро Моратанинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Диего Симеоне шогирдлари икки ўйин натижасига кўра (4:2) амалдаги чемпионни мусобақадан чиқариб юборди.
ЕЧЛ
1/8 финал, жавоб баҳси
11 март, чоршанба
«Ливерпуль»—«Атлетико» 2:3
Голлар: 1:0 — 43 Вейналдум, 2:0 — 94 Фирмино, 2:1 — 97 Льоренте, 2:2 — 105+1 Льоренте, 2:3 — 120+1 Мората«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнольд, Вейналдум (Ориги, 105), Ҳендерсон (Фабиньо, 105), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салоҳ.
«Атлетико»: Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалко, 90), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 105), Коке, Жоау Феликс (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).
Огоҳлантиришлар: Александер-Арнольд (119), Мората (119), Сауль (120)
Биринчи ўйин — 0:1
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)