УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасининг мазкур ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.
Унга кўра, 10—11 март куни ўтказилган тўртта учрашувнинг энг яхши ўйинчилари ҳафта футболчиси номи учун кураш олиб боради.
Номзодлар билан танишинг:
Йосип Иличич («Аталанта») — «Валенсия»га қарши ўйинда (4:3) тўртта гол;
Марсель Забитцер («Лейпциг») — «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда (3:0) иккита гол;
Хуан Бернат (ПСЖ) — «Боруссия Д»га қарши ўйинда (2:0) гол ва 94% паслар аниқлиги;
Ян Облак («Атлетико») — «Ливерпуль»га қарши ўйинда (3:2) 11 та сейв.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)