Футбол бўйича Италия Кубоги ярим финал жавоб баҳслари коронавирус сабаб номаълум муддатга қолдирилди.
А Серия қарорига кўра, 4 ва 5 март кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган «Ювентус»—«Милан» ҳамда «Наполи»—«Интер» учрашувлари бекор қилинган. Учрашувларнинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади.
«Ювентус» ва «Милан» иштирокидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топган. «Наполи» эса сафарда «Интер»ни минимал ҳисобда (1:0) таслим этганди.
Мазуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)