Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар коронавирус сабаб томошабинларсиз ўтиши мумкин.
Marca нашрининг хабар қилишича, Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида шундай тавсия берган.
Хусусан, Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Барселона»—«Наполи» (дастлабки ўйин — 1:1) ва «Валенсия»—«Аталанта» (1:4) учрашувларини бўш стадионда ўтказиш тавсия қилинган. Маълумот учун, «Валенсия» иштирокидаги ўйин 11 март куни бўлиб ўтса, «Барселона» 18 март санасида баҳс олиб боради.
Бундан ташқари, Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Хетафе»—«Интер» ҳамда «Севилья»—«Рома» учрашувлари ҳам томошабинларсиз ўтиши мумкин.
Шунингдек, Ла Лига доирасидаги «Валенсия» ва «Алавес» клублари ўртасидаги баҳс ҳам бўш аренада бўлиб ўтиши мумкин.
Мазуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)