• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳафтасига деярли 5 млрд сўм. Ҳаддан ташқари катта маош олаётган футбол юлдузлари

    Йилдан йилга дунё футболида пул айланиши ортса ортмоқдаки, камаётгани йўқ. Ҳомийлар ҳам ҳар йили кўпайиб бораётгани рост. Шундай экан, таниқли футбол юлдузларининг аввалги вақтлардагидан кўпроқ маош олаётгани ҳайратланарли эмас.

    Deloitte Football Money League нашри маълумотига кўра, дунёнинг топ-5 клуби 2018/19 йилги мавсумда жами ҳисобда 3,6 миллиард доллар ишлаб топган. Бу 2017/18 йилги мавсумдаги топилган пуллардан 300 миллион долларга кўп эканлигини англатади.

    Клубга катта пул келтираётган ижрочилар, албатта, юқори маош олишга ҳақли. Бироқ ҳозир дунё футболида агентлар ўз мижозларига керагидан ортиқ маошни тайинлашга эришмоқда. Аммо ўша футболчиларнинг кўпчилиги самовий маблағларни оқлаётгани йўқ. Қуйидаги ҳаддан ортиқ маош олаётган футболчилар ҳақида гап кетади.

    Месут Ўзил («Арсенал») — ҳафтасига 350 минг фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Арсен Венгернинг сўнгги йилларида «Арсенал» трансфер бозоридаги сиёсати туфайли омма олдидаги обрўсини тушириб юборди. Шу боисдан ҳам «Арсенал» «Реал»дан клуб учун рекорд маблағ эвазига Месут Ўзилни сотиб олганда кўпчилик ажабланганди. Аввалига Ўзилнинг Лондон клубига юқори даражага кўтарилишда ёрдам бера олишини кутишганди ва бунга ишонишганди ҳам. Бунга сабаб эса унинг Мадридда кўрсатган ўйинлари эди, албатта. У «Реал»да фойдали ўйин кўрсатар, дунёнинг энг кучли плеймейкерлари рўйхатида эътироф этиларди. «Арсенал»даги илк мавсумида Ўзил Тьерри Анри томонидан ўрнатилган бир мавсумдаги энг кўп голли узатмалар бўйича рекордни янгилашига бир баҳя қолди. 2018 йилда Месут «тўпчилар» билан шартномасини узайтириб, АПЛнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчисига айланди.

    Шундан сўнг Ўзилнинг ишлари олдинга эмас, ортга кета бошлади. У ҳафтасига 350 минг ишлаб топади, бироқ у пулларни оқлаётгани йўқ. Унаи Эмери билан низога бориб, асосий таркибдаги ўрнидан ҳам қуруқ қолди. Мухлислар ҳам Ўзилга ишонмай қўйди. Ҳозир эса ҳеч нарса қилиш керак эмас: «Арсенал» ундан қутулиш ҳаракатини бошламагунча Месутнинг кетишга шошмаслиги аниқ. Жамоа бошқарувини қўлга олган Микель Артета эса айни дамда Ўзилга имконият тақдим этмоқда. Бироқ унинг жамоада қолиш ёки қолмаслигини вақт кўрсатади.

    Танги Ндомбеле («Тоттенҳэм») — ҳафтасига 200 минг фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Тоттенҳэм» «Лион»дан 62,8 миллион фунтга Танги Ндомбелени сотиб олиб, клуб рекордини ўрнатди. 22 ёшли футболчи Франция чемпионатида 2 та жуда яхши мавсум ўтказди ва Европада энг талабгир футболчилардан бирига айланди. Танги клубга келиши биланоқ жамоанинг асосий етакчиси Ҳарри Кейн билан тенг миқдорда маош оладиган бўлди. Бу орқали у Кристиан Эриксен ҳамда Деле Алли каби «шпорлар»нинг бошқа юлдузларни ўйин борасида бўлмаса ҳам, маош борасида ортда қолдирди. Шу билан бирга мухлислар ҳам унга катта умид боғлади.

    Бироқ футболчи жароҳат сабаб асосий таркибдан ҳозирча муқим ўрин эгаллай олганича йўқ. Почеттино даврида оз-моз бўлса-да майдонда кўриниш берган Тангига айни дамда Жозе Моуриньо фақат захирадан ўйинга қўшилиш имкониятини тақдим этмоқда, холос.

    Пол Погба («Манчестер Юнайтед») — ҳафтасига 290 минг фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» 4 йил олдин Погба билан шартнома имзолаб, деярли барча рекордларни янгилаганди. Ўша йили «Олд Траффорд»да Златан Ибраҳимович ҳамда Жозе Моуриньо ҳам пайдо бўлди.

    Златан ва Жозе айни дамда бошқа-бошқа клубда Побга эса ҳамон «Юнайтед» футболчиси. Полнинг жамоада қолишини хоҳлаётганлар кўп эмас. Унинг доимий можаролар ортида қолиши ва сурункали жароҳатлари ҳамманинг жонига тегди. Ҳа, французнинг ўзи ҳам клубдан кетишга бир неча марта ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ унинг Англияда олаётган маошини ҳар қандай клуб ҳам кўтара олмаслиги аниқ эди.

    Погба айни чоғда ҳам дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири, бироқ «Манчестер Юнайтед»да ўйнаш иштиёқнинг йўқлиги унинг обрўсига зарар етказмоқда.

    У 2019/20 йилги мавсум АПЛ доирасида атиги 7 та ўйинда майдонга тушди. Полнинг инглиз клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор. Катта эҳтимол билан футболчи шундан сўнг бошқа жамоага ўтиб кетади.

    Усмон Дембеле («Барселона») — ҳафтасига 250 минг фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Усмон Дембеле «Барселона»га Неймарнинг ўринбосари сифатида келганди. Бу эса унга қўшимча масъулият юклаши табиий этди. «Барселона» Дембеле учун «Боруссия Дортмунд»га рекорд даражада маблағ тўлаганди. Бироқ ҳозирча футболчи сурункали жароҳатлар сабаб асосий таркиб ўйинчисига айланиш тугул, жамоада ўзини кўрсата олганича йўқ. У кўпроқ вақтини майдонда кўра, шифохонада ўтказди.

    Рўйхатимиздаги бошқа ўйинчилардан фарқли ўлароқ Дембеле майдонда бўлган вақтлари жамоа учун анча фойдали ҳаракатлана олди. Бироқ у ҳар доим Каталония клуби томонидан нопрофессионалликда айблаб келинди. Боиси футболчи машғулотларга бир неча бор кеч қолиб келди. Футболчи бунинг сабабини эса ухлаб қолгани билан изоҳлашда давом этди.

    Жорий мавсум Дембеле бошқа майдонга тушмайди. «Барселона» эса унинг ўрнига 18 миллион евро сарфлаб, можаралар эвазига «Леванте»дан Мартин Брэйтуэйтни сотиб олди.

    Алексис Санчес («Интер»/«Манчестер Юнайтед») — ҳафтасига 400 минг фунт (қарийб 5 миллиард сўм)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Санчеснинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши аниқ бўлганда, мухлислар ўзида йўқ хурсанд эди. Боиси «Юнайтед» Санчес учун курашда азалий рақиби «Сити»ни орта қолдира олганди. Аммо мухлисларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Алексиснинг ўрнига Генрих Мхитарянни қабул қилиб олган «Арсенал» ҳам бу трансфердан хурсанд бўлмагани аниқ. Иккала футболчи ҳам янги жамоасида асосий таркиб футболчисига айлана олмади.

    «Юнайтед» «Ман Сити»ни ортда қолдириш йўлида Санчесга ҳафтасига 400 минг фунт маош таклиф қилишга мажбур бўлганди. Қайд этиш жоиз, «қизил иблислар» сафида ҳеч бир футболчи Санчесчалик кўп маош олмайди.

    Чилилик ҳужумчи «Юнайтед» сафида 45 та ўйин ўтказиб, атиги 5 та гол урди, холос. Ҳозир эса футболчи ижара асосида «Интер» сафида ҳаракат қилмоқда. Катта эҳтимол билан миланликлар ҳам Санчес трансферини тўлиқ сотиб олмайди.

    Асрор Абдуназаров таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    04.03.2020, 17:02   Изоҳ (0)   43999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трилогия: Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги 3-жангнинг қачон ўтказилиши маълум қилинди

    04.03.2020, 14:41

    ХОҚ Ольга Забелинская ва яна 3 нафар россиялик спортчига Токио Олимпиадасида Ўзбекистон номидан қатнашишга рухсат берди

    04.03.2020, 13:03

    «Барселона»—«Наполи» ва Еврокубокларнинг яна бир нечта ўйини томошабинларсиз ўтиши мумкин

    04.03.2020, 09:21

    Дэниэл Старриж ёзгача футболдан четлатилди

    03.03.2020, 22:36

    Токио—2020 йўлида. Фанат Қаҳрамонов иорданиялик боксчини таслим қилди

    03.03.2020, 22:04

    Роналду Instagram’да Transfermarkt порталини «қора рўйхат»га жойлаб қўйди

    03.03.2020, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.