• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дилором Тошмуҳаммедова тўйларни дабдабали ўтишига кўпроқ кимлар сабабчи бўлаётгани ҳақида фикр билдирди

    Ўзбекистонда тўй ўтказилаётган вақтда қудалар орасидаги олди-берди масаласи айрим оилалар учун мажбурият бўлиб қолган. Мабодо бу мажбурият бажарилмаса, икки томондан бири қайсидир жиҳатдан камситилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда 18 февраль куни АОКАда «Тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорнинг жойларда ижросини ташкил этилиши масалалари» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Фото: АОКА

    Фото: АОКА

    Тадбирда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова тўй ва маросимлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бир ярим йил давомида ҳукумат ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказини бошқарган собиқ директор аҳоли ўртасида олиб борилган тадқиқот натижалари ҳақида баъзи маълумотларга тўхталиб ўтди.

    «2018 йилда тўй ва маъракаларни дабдабали ўтказилётгани юзасидан фуқароларимиздан Сенатга эътирозлар келиб тушди. Шундан сўнг Сенат кенг жамоатчилик муҳокамаларини ўтказди. ‘Оила’ марказида фаолият юритаётган пайтимда, биз ҳам ҳудудларда жамоатчилик муҳокамаларини йўлга қўйганмиз. Хусусан, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида бир қатор оила ва ёшлар билан учрашдик. Уларнинг дабдабали тўйлар юзасидан фикрларини билишга қизиқдик.

    Марказ тадқиқотлари натижасига кўра, бизнинг фуқароларда ҳамон орзу-ҳавас тушунчаси қандайдир баҳонага айланиб қолган. Айниқса, аёлларимиз ичида орзу-ҳавасга интилиш, у ёки бу жараённи кўз-кўз қилиш ва ўз оиласи ижтимоий мақомини шу билан кўтариш афсуски ҳануз учрамоқда.

    Сўровномаларда маълум бўлишича, тўй пайтидаги олди-берди масаласи баъзи оилаларда мажбурият бўлиб қолган. Агарда бу мажбурият бажарилмаса, икки томондан бири қайсидир жиҳатдан камситиляпти. Сарпо масаласи ҳам ҳамон долзарб. Тўйга маблағ йиғиб келиш учун фуқароларимиз бир неча йилга мигрант сифатида хорижга кетаётганлиги ҳам ранжитадиган факт.

    Тадқиқот мобайнида аҳоли фикрларини сўраганмизда, улар тўй учун йиғилган пулларни унумли сарфлаш, кўп тардбирларни тартибга солиш кераклиги ва бу борада маҳалла вакиллари бош-қош бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ёшлар турли маросимларни ҳашаматли тарзда эмас, балки ихчам, камхарж кўринишда оила даврасида нишонлаш, тўйни бир кунда ўтказиш каби таклифларни билдиришди. Тадқиқот натижаларини Сенатга тақдим этганмиз ва у ерда ҳам жамоатчилик фикрлари эшитилиб, ўтган йили сентябрда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори қабул қилинди», — деди Дилором Тошмуҳаммедова.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрида Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар борасида сўз юритилганди. Октябрда эса Олий Мажлис Сенати тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилганди.

    2020 йил 1 январдан бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи қонунга тенг) кучга кирди.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тўйларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик киритилиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова тўйларни намунавий ўтказиш бўйича сценарийлар ишлаб чиқишни таклиф қилган эди. Кейинроқ ўша вақтдаги маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўз ўринбосарининг фикрини нотўғри деб баҳолаб, тўйларни бир хил сценарий асосида ўтказиб бўлмаслигини айтган. Собиқ сенатор Иқбол Мирзо эса дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш кераклигини таъкидлаган эди.

    Мавзуга доир:

    • 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади. Асосий ўзгаришлар нималардан иборат?
    • Самарқандда келин-куёв дабдабали тўйдаги қарзларни тўлаш учун Россияга ишга бориб, ўша ерда ажрашиб кетди

    19.02.2020, 10:17   Изоҳ (0)   45510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқаролик олишда ўзбек тилини мулоқот даражасида билиш шарт қилиб белгиланиши мумкин

    19.02.2020, 10:05

    Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

    19.02.2020, 09:43

    Андижон вилояти ИИБ калтакланган блогер тўғрисида расмий маълумот берди

    19.02.2020, 09:36

    ТИВ: Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича амалий учрашувлар давом эттирилади

    19.02.2020, 09:06

    Жамшид Кенжаевнинг оиласи учун 300 млн сўмлик маънавий зарар ундирилиши белгиланган

    19.02.2020, 08:45

    Қашқадарёлик фуқаро сохта пул ясаб, банкдаги қарздорлигини «ёпиш»га уринди

    19.02.2020, 08:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.