Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирус туфайли мамлакат ҳудудидаги заводлар ва дўконлар эпидемия оқибатида ёпиб қўйилган, бу бутун дунёда 5 миллиондан ортиқ компаниялар фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Dun & Bradstreet тадқиқот компаниясининг таҳлилчилари коронавируснинг дунё бизнесига таъсири ҳақидаги тадқиқотда шундай хулосага келган, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Фото: The Economist

Dun & Bradstreet таҳлилчилари коронавируснинг дунё бизнеси ва иқтисодиётига таъсири ҳақида реал хулосалар чиқариш ҳозирча мушкул эканини қайд этган.

Dun & Bradstreet вакилларининг ҳисоб-китобига кўра, Хитойнинг Хубэй провинциясидаги корхоналар, мамлакат бизнесининг 90 фоиз фаол қисимини ташкил қилади (таҳлилчилар провинцияда касалликка чалинганлар сони 5 февралда 100 киши бўлган вақтда тадқиқотни якунлаган). Вирус оқибатларидан улгуржи савдо, ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш сектори, ритейл ва молиявий хизматлар зарар кўради — вирус тарқалган провинцияларнинг 80 фоизида ушбу йўналишларда ишловчи компаниялар фаолият кўрсатади.

Уларда 49 мингта хорижий компанияларнинг шўъба корхоналари ёки филиаллари фаолият олиб боради, айниқса Гонконг (49 фоиз) ва АҚШ (19 фоиз) компаниялари коронавирус туфайли жиддий зарар кўрган. Кейинги ўринларда Япония (12 фоиз) ва Германия (5 фоиз) компаниялари бормоқда. Dun & Bradstreet таҳлилчилари маълумотига кўра, камида 51 мингта хорижий компания, жумладан Fortune 1000 рўйхатига кирувчи 163 та компания, коронавирус тарқалган провинцияларда битта ёки ундан кўпроқ тўғридан-тўғри ишловчи, бирламчи таркибий қисмга эга. Иккинчи даражали филиал ва шўъба корхоналари ҳисоблаб чиқилса, коронавирусда зарар кўрувчи компаниялар сони 5 миллиондан ошиб кетади ва улар орасидан Fortune 1000’га кирувчи 938 та компания ҳам ўрин олади.

Toyota Motor компанияси 17 февраль, душанба кунидан Хитойдаги коронавирус тарқалгани сабабли тўхтатилган заводлари ишини тиклаган.