• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Алишер Қодировдан бошқа ҳаммага хайрли тонг». «Миллий тикланиш» лидерининг Сурхондарё воқеалари ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги «Халқобод» маҳалласида 14 февраль куни аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида тўқнашув юз берган, оқибатда бир фуқаро ва икки нафар ички ишлар ходими тан жароҳати олган эди. Ушбу ҳодисага муносабат билдираркан, депутат Алишер Қодиров уни «бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга оширилган қўпол қонун бузилиши» деб атаган ва «ушбу жиноят... айбдорларига кескин жазо белгиланиши керак»лигини такидлаган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Мендан ҳеч нарса кутманг, мени сайламагансиз». Депутат Алишер Қодиров Олтинсойдаги «бебош фуқароларни кескин жазолаш»ни талаб қилди
    Унинг шу мазмундаги пости Facebook’да муҳокамаларга сабаб бўлгани, хусусан, фойдаланувчилардан бирининг «Сиздан нима кутиш мумкин? Халқни айблаш осон. Ҳақиқий депутатлар сайланмагунча, шу аҳвол», деган комментига жавобан: «Мен сизни умидвор қилмаганман, мендан ҳеч нарса кутманг. Сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз... сайламасангиз ҳам майли», мазмунида қолдирган жавоби ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

    Кейинчалик Алишер Қодиров ушбу изоҳни ўчириб юборди. Лекин изоҳ турли муҳокамаларга сабаб бўлишда давом этмоқда. «Миллий тикланиш» демократик партияси матбуот хизматидан «Gazeta.uz»га маълум қилишларича, партия раҳбари ҳисобланган Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига постларни ўзи қўяди, изоҳларга ҳам шахсан ўзи жавоб қайтаради.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос»
    Алишер Қодировнинг Facebook’даги бу чиқиши Twitter’да кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Қуйида шулардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    https://twitter.com/feckrofelix/status/1229354807787286528

    Америкадагидек отишга рухсат берилганини эшитган блогерлар pic.twitter.com/pSXF3sxc5r

    — Navruzbek (@navik_21) February 17, 2020

    Келди очилур чоғинг, ўзлигинг намоён қил!

    (с) Сайловдан кейинги депутатлар шиори

    — Файзбоғ (ТемурМалик) (@fayzboguztm) February 17, 2020

    Алишер Кодировдан бошка хаммага хайрли тонг

    — Navruzbek (@navik_21) February 17, 2020

    Амалдорлар чета жим, тинчликмикан. Бирон нима бўлдимикан хукуматимизга деб хавотир олётудим беш олти кундан бери. Қодиров брад кеча хаммаси яхшилигини билдирди. Маза қилиб, хавотирларсиз ухладим бугун. Хаммаси жойида эканку...

    — iBurhone (@Hazilchi) February 17, 2020

    Жавобимни ўзгартириб қўйдим хали ёзган одам ўқимай туриб) pic.twitter.com/R5JjoCrTHQ

    — Alimoff (@Iplosello) February 17, 2020

    https://twitter.com/degustator_uz/status/1229142309721255936

    Алишер Қодиров: “Мен сизларни умидвор қилмаганман”... pic.twitter.com/KLaLwyL8dQ

    — Файзбоғ (ТемурМалик) (@fayzboguztm) February 16, 2020

    https://twitter.com/shohruxman/status/1229059904561917955

    Изоҳ қолдирганлар орасида Facebook фойдаланувчилари ҳам талайгина.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Кўпчилик «ваъда қилмаганман» иборасини бошқа муаммолар ёки мавзуларда қўллаб изоҳлар қолдиришни бошлади. «Ваъда қилмаганман» ибораси «хакерлар ҳужуми»дан кейинги иккинчи «февраль ибораси» бўлди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Рустам Аманов исмли яна бир Facebook фойдаланувчиси воқеани ёқлаб чиққан камдан-кам шахсларда бўлди. Бироқ фойдаланувчининг Facebook-аккаунтини текширсангиз, уни тролл дея тахмин қилиш мумкин; яна ким билади дейсиз…

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Аббос Серобов ушбу пости билан икки қуённи бир ўқда урди, яъни контракт тезлик билан ошиб бораётгани муаммосини таъкидлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Воқеа акс-садосида «хайпсиз ҳувиллаб қолган» Telegram каналлари яна фаоллашди.

    Бакироо юқоридаги пости билан Андижон вилояти матбуот котиби мавзусини яна бир карра эслатиб юборди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • Хакерлар ҳужумига учраган матбуот котиби. «Февраль қовунлари» рўйхати яна бир воқеага бойиди
    Блогер ва журналист Зафарбек Солижонов ушбу изоҳ билан бугун жамоатчилик муҳокамаси нишонида бўлган IMEI кодлари мавзусини кўтарди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни бекор қилиш ҳақидаги петиция парламентда кўриб чиқиш учун етарли овоз тўплади
    «Уюшмаганлар» доимгидек мавзуга ўзгача ёндашди. Ёдингизда бўлса, бир неча ой олдинги сайловолди кампаниясида «Миллий тикланиш»нинг юқоридаги шаклдаги тарғибот материаллари чиқарилган эди.

    Фото: «Уюшмаган ёшлар»

    Фото: «Уюшмаган ёшлар»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Блогер Алимов ўқувчиларига мавзуга муносабат билдирилган бир неча постлар улашди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    «Давлетовуз» Telegram-канали воқеага муносабат сўралган юқоридаги шаклдаги сўровномани жойлаштирди:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Бошқа бир блогер сўровномага қуйидагича муносабат билдирди:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Нуржаҳон Фармонов яна хакерлар мавзусини ёдга олди:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Турончи Нурқул ҳам мавзу доирасида бир-биридан қизиқарли бир нечта мемларни улашди:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Юқоридаги мем мавзу шедеврларидан бўлди дейиш мумкин.

    Бир нечта блогер ва Telegram-канали мавзуни изоҳлаб постлар ёзди.

    Куни кеча ижтимоий тармоқларни «Миллий тикланиш» партияси лидери ва Олий Мажлис спикер ўринбосари Алишер Қодировнинг «Сиз мени сайламагансиз, мендан ҳеч нарса кутманг» қабилидаги гаплари тарқади. Албатта, эҳтиёткор сиёсатчи бу гапларини ўчириб юборди, аммо «айтилган сўз – отилган ўқ» ибораси айни ҳозирги интернет замонида ўз актуаллигини қайта кашф қилгандай. Албатта, агар тор доирада оладиган бўлсак, Алишер Қодиров ўзини оддий Олий Мажлис депутати сифатида бу гапларни ўзи сайланган ҳудудда яшамайдиган фуқарога нисбатан айтиб ўтди деб тушунишимиз мумкин, аммо... Парламентда 36 та мандатга эга бўлган партиянинг лидеридан бундай гап чиқиши жуда катта эҳтиётсизлик оқибатидир.

    Мени хурсанд қилган нарса шундаки, сиёсатчиларимизнинг ҳар қандай қадами халқ объективи остида кузатувда турибди ва бирор-бир қовун туширилган заҳоти оммавий муҳокамага сабаб бўлмоқда. Менинг шахсан кулгимни келтирадиган нарсалардан бири шундаки, «Миллий тикланиш» партиясида ишлайдиган ишчиларнинг айримлари ижтимоий тармоқларда бу масалани танқид қилаётган халққа нисбатан «чиябўрилар», «ҳасадгўйлар», «ичи қоралар» каби навбатчи эпитафияларни ишлатилиши бўлди. Балки бу нарса юқоридан буйруқ асосида бўлгандир...

    Бу борада фақат биздагина бундай эмас, бундай қовунлар бутун дунёда бўлиб туради. Масалан, АҚШдаги президентлик сайловлари пайтида Ҳиллари Клинтоннинг Ғарбий Виржиния штатидаги сайловчилар билан учрашувда ўйламай гапирган гапи унга ушбу штатдаги мағлубиятни олиб келган эди. Гап шундаки, Ҳиллари Клинтон айни кўмир саноати билан шуғулланувчи штатда, агар президент бўлса кўмир конларини ёпиб ташлашини айтган, у аслида атроф муҳит ва экология учун курашувчи қилиб кўрсатиб очко олмоқчи эди... Натижа эса акс таъсир бўлди.

    Россия Федерациясининг Свердловск вилоятининг ёшлар сиёсати бўйича департаменти бошлиғи, аввал олимпияда чемпиони бўлган Олга Галицких эса «Давлат сиз ёшлар учун ҳеч нарсага мажбур эмас, сизнинг ота онангиз мажбур, давлат улардан сизларни туғишни сўрамаган» деган гаплари учун оммавий тавқи лаънатга учради ва босимлар натижасида 2018 йил сўнгида ишдан кетишга мажбур бўлди. ИАC компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ директори Жюстин Сакко эса Twitter ижтимоий тармоғида қолдирган твити учун 10 сонияда ишидан айрилган эди. Жумладан, у «Африкага учяпман. Умид қиламанки, СПИД юқтириб олмайман. Ҳазил. Мен оқман!» деб ёзган ирқчилик руҳидаги ушбу твити учун ишдан айрилганди.

    Бизда сўнгги пайтларда давлат хизматчилари, сайланган депутатлар ичида эҳтиётсизлик оқибатида халқ нафратини қўзғайдиган гаплар кўпайиб кетмоқда. Ижтимоий тармоқларнинг асосий кун тартиби ҳам шунда бўлиб қолган. Албатта, бизда депутатлик одоби бўйича низомлар ва давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги вазирлар маҳкамасининг қарорлари мавжуд. Аммо ҳар иккала қонунда ҳам «ижтимоий тармоқлар одоби», умуман ижтимоий тармоқларда ўзини тутиш ҳақида ҳеч нарса йўқ. Ушбу прецедентлар эса бизда аллақачон «Давлат хизматчиларининг этика ва одоб ахлоқ кодекси» яратилиши ва у ерда алоҳида бобда ижтимоий тармоқларда ўзини тутиш қоидаларини ҳам киритишни талаб қилади. Алишер Қодировнинг ижтимоий тармоқларда халқ билан гаплашиши, ўзини айримларга ўхшаб «звизда» санаб олмасдан очиқ мулоқот қилиши яхши албатта, аммо бундай катта фигуранинг ўз гапларида кетма-кет хатоликларга йўл қўявериши унинг ҳурматини ҳам, унга бўлган ишончни ҳам сўндиради. Сизни айнан сизнинг округингиздагилардан бошқалар сайламаган бўлса-да, аммо бутун халқ тўламоқда ойлигингизни. Ҳа айтганча, ҳурматли депутатлар! Биз сизнинг иш берувчингизмиз, шунга яраша ҳурмат талаб қиламиз!

    Нурбек Алимов

     
    Тушунмадим, бу Олий Мажлис депутати, «Миллий тикланиш» партияси лидерининг гапими??? Ёки Алишер Қодировнинг профили хакерлар ҳужумига учраган. Депутат халқ манфаатлари ҳимоячиси эмасмиди, «мендан ҳеч нарса кутманг, мени сиз сайламагансиз» дейиш депутатнинг гапими?! Сизни халқ сайламаган экан, демак аллақандай қўллар силаб-сийпалаб депутатликка кўтариб қўйган экан-да. Сиз халқнинг манфаатини ҳимоя қилишингиз учун бутун халқ сизни сайлаши керакми?! Алишер Қодиров билан баҳслашган одам юз фоиз ҳақ: йиғиштиринг карамшўрвангизни.

    @xalqlive

     
    Ўзини халқ томонидан сайланмаганига ишонч ҳосил қилган ва оғир кунида ортида фуқаролар эмас, балки бошқа кучлар туришини ҳис қилган сиёсатчигина «мени сиз сайламагансиз» деб очиқ айта олади. Депутат кимлар томонидан сайланган/тайинланган бўлса, ўшаларни ҳимоя қилади, ўшаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга интилади. Халқ ва давлат органлари ўзаро тўқнаш келишганда, Алишер Қодиров ҳеч иккиланмай, ҳаттоки вазиятни тўлиқ ўрганмай туриб, иккинчи томон ёнини олмоқдами, демак, бу ерда ҳаммаси аён. Бу табиий жараён. Оддий арифметика. Шу ўринда Марк Твеннинг бир машҳур иқтибосини эслатиб ўтишни лозим топдим: «Агар халқ овози бирон нарсани ҳал қилганида эди, уларни сайловларга яқинлаштиришмасди».

    «Fayzbog.uz»

     
    Алишер Қодировнинг Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида рўй берган низога муносабати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. «Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга оширилган қўпол қонун бузилиши, жамоат тартибига путур етказиш ҳаракатлари қонунларимизга ҳам, қадриятларимизга ҳам зид бўлган жиноят сифатида баҳоланиши керак». Сиз жиноятчи, деб айтаётган ўша фуқаролар, ўзидан ўзи давлат ходимни калтаклаб кетмагандир? Албатта, давлат ходимни калтаклаш тўғри эмас! Лекин калтаклаганлар, қонунларни қўпол бузганлар фақат оддий фуқаролар эмасдир? Расм, видеоларни кўргандирсиз, юзи қонга беланган фуқаролар... Алишер ака, сиз биринчи навбатда халқни ҳимоя қилишингиз керак! Чунки ўша «жиноятчилар» сизни сайлаган. Ҳа, айтганча, сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз, деб ёзибсиз. Алишер ака, сизни унда ким сайлади? Нега фуқароларни жиноятчига чиқардингиз? Тергов бўлдими? Суд ҳукми ўқилдими? Қонунчиликни мендан кўра яхши биласиз!

    Менга сизнинг ёндашувингиз умуман маъқул келмади. Қарс икки қўлдан чиқади. Бир томонни айбдор санаш, сиз раҳбарлик қилаётган партияни қарашларига ҳам тўғри келадими? Айбдор кимлигини билсангиз, ҳужжат билан исботлаб ёзинг. «АҚШда кўрсатма бажарилмаса, отиб ташлаш ҳуқуқи берилган. Бизда ундай эмас-ку!». АҚШда хусусий мулк дахлсизлиги бор! Шу гапни ўзи етади, менимча. «Мен сизни умидвор қилмаганман, мендан ҳеч нарса кутманг». Алишер ака, шундоқ ҳам сиздан умидимиз катта эмас эди. Бу гапингиздан кейин ўйлаб қолдим, сиздан ҳеч нарса кутмас эканмиз, нима қилиб Миллий тикланиш демократик партияси етакчиси бўлиб ўтирибсиз? Халқнинг солиқ пулларидан молиялаштирилаётган партиянгиз унда нимага керак? Фикрлашингизни ўзгартиринг, халқ сизга душман эмас. Яна ўзингиз биласиз...

    Ҳикмат Пўлатов

     
    Аввал Сафар Остонов, энди Алишер Қодиров. Депутатлар ўз сайловчисига хизмат қилиши керак. Менимча, улар шундоқ ҳам «ҳақиқий сайлаганлари»га хизмат қиляпти. Афсус. Парламентда кимлар ўтирибди ўзи? Эртага невараларимиз «Бобо, сиз шундай одамлар билан бир замонда қандай яшагансиз?», деб сўрашса роса мулзам бўлсам керак. Парламент депутати, партия раҳбари қандай бўлиши керак? Шу саволни ўзингизга бериб кўринг, Алишер Қодиров. 25 йилни танқид қиласиз. Бу сафарги фаолиятингизда ҳам ўша-ўша гаплар эмасми? Бу миллий тикланиш эмас, миллатни чўктириш-ку. Халқ ҳақини талаб қилса, биринчи зарбани депутатдан қабул қиладими?

    Баҳодир Аҳмедов

    Блогер Нозим Сафари воқеани ўзбек парламентининг чуқур таназзули дея баҳолади.
    Маршруткада кетяпман, одам тўла. Бир пайт ҳайдовчи йўл четида, тўхтаб, пиёда кета бошлади. «Э ака қаерга кетяпсиз? Ишга, ўқишга кеч қоляпмиз« деб ортидан бақирдик. У шундай бурилди-да: «Мендан ҳеч нарса кутманг, мен сизни умидвор қилмаганман« — деб, тўхтамай юриб кетди.

    Жаноб Сатирик

    Блогер ва журналист Эльдар Асанов воқеа ҳақида шундай ёзади:
    Олдига муайян миссия қўйган одам бўлмаганимда, Алишер акага шундай жавоб берган бўлардим ва, менимча, фикрларим мантиқан тўғри бўларди:

    Бугун яна бир марта «звезда» бўлган депутат ака ва унга ўхшаб фикрлайдиган бошқа амалдорлар, биздан ҳам ҳеч нарса кутманглар. Биз ўз ихтиёримиз билан бу ерда туғилмаганмиз, бизга хоҳлаганимиздай ҳаёт ҳам таъминлаб беролмаяпсиз, шу боис сиз хоҳлагандай фидойи бўлишга мажбур эмасмиз. Имкон топдик дегунча сурамиз. Ўзингиз қонун ўйлаб топиб, ўзингизни ўзингиз қаттиқ жазолаб, ўзингиз ўзингизга солиқ тўлаб, ўзингизни ўзингиз боқиб, ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилиб, ўзингизни ўзингиз сайлаб юраверинг. Кўрамиз бизсиз ким бўласиз. Машинангиз бензинига ҳам пул тополмайсиз менимча.

    17.02.2020, 22:10   Изоҳ (0)   88163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДСҚ: Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлар молиявий ёки маъмурий жазога тортилмайди

    17.02.2020, 21:57

    Сенатор: Ноқонуний эгаллаб олинган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди

    17.02.2020, 21:12

    ИИБ ходими томонидан калтакланган андижонлик эркак видеомурожаат қилиб, ИИБ ходимларидан узр сўради (видео)

    17.02.2020, 20:42

    Қамчиқ довонида ағдарилган катта юк машинаси ҳайдовчисининг ҳаёти сақлаб қолинди

    17.02.2020, 20:11

    Танзила Норбоева қониқарсиз фаолият юритаётган амалдорларга маҳаллий кенгашлар томонидан чора кўриш зарурлигини билдирди

    17.02.2020, 19:54

    Ўзбекистонда барча турдаги лицензияларни бериш жараёни электрон тизимга ўтказилади

    17.02.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.