• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда барча турдаги лицензияларни бериш жараёни электрон тизимга ўтказилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль, душанба куни, тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбари Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва яхшилаш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берган.

    Илғор хорижий тажриба асосида лицензия ва рухсатномалар турларини қисқартириш, уларни бериш тартибини соддалаштириш ва тегишли талаблар бажарилишини мониторинг қилишнинг ошкора механизмларини ишлаб чиқиш ҳозирги давр талабидир, дейилади хабарда.

    Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман таркибида махсус Ишчи гуруҳ тузилган.

    Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ишчи гуруҳ ишини ташкил этишдаги асосий йўналишларни белгилаб берди.

    Бинобарин, аввало инсон соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлиги таъкидланди.

    Масалан, ўқув марказларидаги ўқитиш жараёни фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказмаса-да, лицензияланади.

    Айни пайтда айрим лицензия шартлари соҳада рақобатни ҳам чекламоқда.

    Хусусан, кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш билан ягона кредит бюроси шуғулланиб, бозорга бошқа тадбиркорлар киришига деярли имкон йўқ. Кредит бюросини очиш учун камида 10 та тижорат банкининг розилигини олиш талаб этилади. Мавжуд 30 та банкдан 26 таси ушбу ягона кредит бюросининг муассиси ҳисобланиб, қолган 4 та банк янги бюро ташкил этишга розилик берган тақдирда ҳам ташаббускор лицензия ололмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини кенг жорий этиш лозимлиги қайд этилди.

    Таъкидланишича, Хорижий тажрибада лицензиялаш ўрнига хабардор қилиш, мажбуриятни суғурталаш, ўзини-ўзи бошқариш, техник тартибга солиш каби муқобил усуллар мавжуд. Мисол учун, турар жой объектларини нотурар сифатида қайд этиш учун тадбиркор алоҳида рухсатнома олиши керак. Ваҳоланки, бунинг учун давлат идоралари хабардор қилинса, кифоя бўлиши мумкин.

    Худди шундай, риэлторлик, аудиторлик, суд бошқарувчилиги каби фаолият турлари билан шуғулланувчиларнинг жавобгарлигини суғурталаш ёки ўз-ўзини бошқариш тизимларига ўтказиш мумкин.

    Шу муносабат билан, Адлия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигига икки ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

    Давлат раҳбари лицензия ва рухсатномалар бериш тартиби ва муддатларини ҳам қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

    Адлия вазирлигига бир ой муддатда лицензия ва рухсатнома бериш муддатлари ва тўловларини ўрганиб чиқиб, уларнинг шартларини аниқ белгилаш юзасидан топшириқ берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ундан ташқари, баъзи ҳолатларда тадбиркор лицензия олиш учун узоқ вақт давомида сарсон бўлиб, керакли ҳужжатларни тўплаб топширади, бироқ арзимаган сабаблар билан унинг аризаси қайтарилади.

    Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев лицензиялаш жараёнларига замонавий технологияларни тўлиқ жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

    Лицензияларнинг 79 фоизи, рухсат берувчи ҳужжатларнинг 80 фоизи ҳанузгача қоғоз шаклида берилмоқда. «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси 2014 йилда ташкил этилганига қарамай, бугунги кунда бу портал деярли фаолият юритмаяпти. Ўтган йили 4 мингдан ортиқ лицензия «бир дарча» тамойилига риоя қилинмасдан берилган.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига жорий йил 1 августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

    Давлат раҳбари, шунингдек, лицензия талабларига риоя этишни (пост-лицензион) мониторинг қилишнинг янги, ошкора тизимини жорий қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

    Масалан, ёнғин назорати органлари ёнғинга қарши воситаларни ўрнатувчилар фаолиятини назорат қилиши керак бўлса-да, бундай назорат тизими амалда мавжуд эмас.

    Илғор хорижий тажриба асосида барча лицензия талаб қилувчи фаолият турларида автоматлаштирилган риск-анализ тизимини ва масофавий назоратни йўлга қўйиш зарурлиги айтиб ўтилди.

    Бундан ташқари, Президент таъкидлаганидек, соҳада коррупция ва турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида жамоатчилик назорати тизимини жорий қилиш талаб этилади.

    Йиғилишда мутасаддилар олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳар бир тармоқ кесимида қайси лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш мумкинлиги тўғрисида ахборот берди.

    17.02.2020, 19:42   Изоҳ (0)   12514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

    17.02.2020, 19:26

    Шавкат Мирзиёев Human агентлигидан жабрланган мингдан ортиқ фуқаронинг пулларини давлат ҳисобидан қайтариш ҳақида кўрсатма берди

    17.02.2020, 19:11

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    17.02.2020, 18:56

    Самарқандда босқинчилик қилиб, ўзганинг мулкини эгалламоқчи бўлган жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

    17.02.2020, 18:25

    Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди

    17.02.2020, 17:55

    Сирдарёда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган оила аъзоларини дафн қилиш учун 30 млн сўм ажратилди

    17.02.2020, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.