• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенатор: Ноқонуний эгаллаб олинган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди

    14 февраль, жума куни, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг «Халқобод» маҳалласи ҳудудида аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида тўқнашув юз берган эди. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ИИВ ва Бош прокуратураси маълумот берган эди.

    Мавзуга доир: Олтинсой воқеаси: ИИВ Россияда юрган фуқарони ҳам айблади, аҳоли эса туман ИИБ бошлиғи одамларга қўл кўтарганини таъкидламоқда

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Расмий баёнотларга кўра, олти фуқаро «Оқ-олтин манзараси» фермер хўжалигига қарашли пахта ва ғаллага мўлжалланган экин ер майдонининг 0,39 гектар қисмига яшаш имконияти мавжуд бўлмаган уй-жой қуриб олган. Ушбу уй-жой эгаларига дастлаб 8 февраль, шанба куни, бу иншоотларни фуқаролар ўз ҳисобидан бузиб ташлаб, экин майдонини бўшатишлари, фуқароларга бошқа жойдан ер берилиши айтиб, тушунтирилган. Бош прокуратура ахборотига кўра, фуқаролар икки кун муҳлат сўраган.

    Мутасаддилар 14 февраль куни муаммоли жойга қайтиб келганида, уй-жойларнинг учтасига аҳоли кўчиб кириб олгани маълум бўлган. Бош прокуратуранинг ёзишича, фуқаролар ва уларнинг қариндошлари қўлларида бензин, таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан қуролланган ҳолда ишчи гуруҳ олдига чиққан. Жараёнда икки нафар ИИБ ходими ва бир фуқаро тан жароҳати олган.

    Мавзуга доир: «Ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос»

    Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Иминовнинг маълум қилишича, мазкур масала юзасидан вилоят ва туман ҳокимликлари билан боғланиб, масаланинг келиб чиқиш сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар ўрганилган.

    Сенаторнинг қайд этишича, белгиланган тартибга кўра, 2019 йилнинг 1 майига қадар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга амнистия эълон қилинган. Шу даврда 589 991 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилган.

    Одилжон Иминовнинг таъкидлашича, Олтинсой туманининг «Халқобод» маҳалласида яшовчи айрим фуқаролар эса амнистия муддати тугагандан кейин бу ҳудудда жойлашган фермер хўжалигига тегишли ер майдонига ноқонуний уй-жойлар қуриб олган.

    Сенатор томонидан берилган маълумотларга кўра, мамлакатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 миллион гектар ернинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йилда аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга камайган. Бунда айрим шахслар томонидан қонунларни бузган ҳолда ерларни эгаллаб олиш ҳолатларининг ҳам таъсири бор, албатта, дейилади сенаторнинг муносабатида.

    «Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилишини ҳисобга олсак, бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг ҳозир олди олинмаса, қишлоқ аҳолиси бандлигини, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек стратегик ўта муҳим масалаларда муаммолар юзага келиши табиий ҳолдир», — дейди Одилжон Иминов.

    Сенаторнинг маълум қилишича, Олтинсой туманининг «Халқобод» маҳалласида яшовчи 6 нафар фуқаро томонидан ўзига тегишли бўлмаган суғориладиган экин майдонларида рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бинолар, албатта, бузилади. Аммо бу уларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган захира майдонлардан ер ажратилиб, уй-жой қуриб олишларига амалий жиҳатдан кўмаклашилгандан кейин амалга оширилади. Ушбу ҳудудга келган комиссия аъзолари ҳам ўзбошимчалик билан қурилган уйларни буздириш учун эмас, асл ҳолатни ўрганиш учун борган, дейилади хабарда.

    Одилжон Иминовнинг таъкидлашича, белгиланган тартибга кўра, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойнинг ҳам қиймати қопланиши лозимлиги қайд этилган. Бунда компенсация фуқароларга қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаларидаги мулклар «снос»га тушганида, унда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун тўланади. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди. Яъни ер ноқонуний эгаллаб олинган ҳеч бир ҳолатда компенсация тўланмайди.

    «Шуни инобатга олиб, жамиятдаги барча жараёнларга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз қонунни бузган ҳолда ўзига тегишли бўлмаган ерда уй-жой қуриб олган фуқаролар муаммосини «снос» сифатида баҳоламасликлари, аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган мазмундаги маълумотлардан фикрлари чалғимаслиги, ҳолатни ортиқча эҳтирос билан хаспўшламасликлари лозим», — дейди сенатор.

    Мавзуга доир: «Тепада Худо турибди — формаси йўқлар келиб мактаб ўқувчиларининг қўлларини қайириб, олиб кета бошлади». Сурхондарё ҳокими олтинсойлик оқсоқоллар билан учрашди

    Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари — парламентдаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ҳодисани «бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга оширилган қўпол қонун бузилиши, жамоат тартибига путур етказиш ҳаракатлари» деб таърифлаган, жиноят деб атаган. Шунингдек, у «айбдорларга кескин жазо белгиланиши керак»лигини таъкидлаган. Унинг мазкур муносабатига ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири «Сиздан нима кутиш мумкин? Халқни айблаш осон. Ҳақиқий депутатлар сайланмагунча, шу аҳвол», деб фикр қолдирган. Депутат Қодировнинг бунга жавоби ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган: «Халқни айблаш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Халқ айблайди. Қози ҳам, амалдор ҳам халқ номидан иш қилади. Давлат хизматчисига куч ишлатиш мумкинмас. Халқ шундай қонунни маъқуллаган. Мен сизни умидвор қилмаганман, мендан ҳеч нарса кутманг. Сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз... сайламасангиз ҳам майли. Фикрингиздан жуда ҳам таъсирланганим йўқ». Бир муддатдан кейин эса депутат мазкур изоҳини ўчириб ташлаган.

    Кейинроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воқеа юз берган қишлоқ аҳолиси билан учрашди.

    17.02.2020, 21:12   Изоҳ (0)   43728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИБ ходими томонидан калтакланган андижонлик эркак видеомурожаат қилиб, ИИБ ходимларидан узр сўради (видео)

    17.02.2020, 20:42

    Қамчиқ довонида ағдарилган катта юк машинаси ҳайдовчисининг ҳаёти сақлаб қолинди

    17.02.2020, 20:11

    Танзила Норбоева қониқарсиз фаолият юритаётган амалдорларга маҳаллий кенгашлар томонидан чора кўриш зарурлигини билдирди

    17.02.2020, 19:54

    Ўзбекистонда барча турдаги лицензияларни бериш жараёни электрон тизимга ўтказилади

    17.02.2020, 19:42

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

    17.02.2020, 19:26

    Шавкат Мирзиёев Human агентлигидан жабрланган мингдан ортиқ фуқаронинг пулларини давлат ҳисобидан қайтариш ҳақида кўрсатма берди

    17.02.2020, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02

    Эронда суд биносига ҳужум: 9 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 21:34

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир”да қанча маош олиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 26 июл, 21:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.