Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.

Фото: «tdpu.uz»

Фото: «tdpu.uz»

Қарорга мувофиқ, ОТМларда қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:

  • Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Шавкат Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдуғани Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Баҳодир Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Дониёров ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Собитхон Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Эсонов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
  • Ботир Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шуҳрат Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Азамат Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.
  • Жасур Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.
  • Орифжан Бозоров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Шариббой Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Маъмуржон Отажонов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.
  • Абдуллажон Ҳамроқулов Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори — Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)