Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Қизилқум давлат қўриқхонаси ва Ҳисор тоғ-арча давлат қўриқхоналарини ов туризми учун шароитлар яратган ҳолда миллий боғларга айлантириш бўйича таклифлар киритади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экологик партия ва жамоатчиликнинг ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга мораторий жорий қилиш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.
Белгиланишича:
- мораторий 2020 йил 1 мартидан 2023 йил 31 декабрига қадар амал қилади;
- мораторий даврида масъулиятли ташкилотлар томонидан ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар бериш тақиқланади, ушбу бандда назарда ҳоллардан мустасно;
- мораторий фан ва тиббиёт мақсадларида ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга амал қилмайди.
- ҳайвонларга ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қийматини ошириш;
- браконьерлик учун, айниқса, Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан масъулиятни кучайтириш;
- ов учун рухсатнома бериш жараёнини электрон шаклга ўтказиш;
- ов хўжалигининг тегишли инфратузилмасини (фазенда, ҳайвонлар питомниги) ривожлантиришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларини биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида жорий қилиш;
- Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда республика ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини (флора ва фауна) асраш ва ривожлантириш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, грант маблағларини жалб қилган ҳолда молиялаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)