Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 февраль, душанба куни, соат 21:00 атрофида Чортоқ—Калишоҳ—Ҳазрацҳоҳ автомобиль йўлининг Чортоқ тумани, Тинчлик кўчасидан ўтган 20-километрида номаълум автомашина ҳайдовчиси йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган пиёда, 62 ёшли О.Қ.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

О.Қ. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи 27 ёшли М.А. ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда