2019 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида халқаро бренддаги Carrefour супермаркет ва гипермаркетлар тармоғи очилиши ҳақида хабар берилганди. Spot нашрининг ёзишича, супермаркетлар тармоғи Тошкентда ишчиларни йиғишни бошлаган.
Дастлабки босқичда, 2020 йил давомида еттита дўкон, жумладан, учта супермаркет ва битта гипермаркет, 2021 йилда эса яна битта гипермаркет очиш режалаштирилган. Улар Akfa Group’га тегишли умумий майдони 17,4 минг метр квадратга тенг объектларга жойлаштирилади.
Маълумот учун, Carrefour савдо дўконлари Ўзбекистонда Akfa Group билан ҳамкорликда очилиш режалаштирилган.
«Hh.uz сайтида келтирилишича, компания Тошкентда бир нечта бўш иш ўринларини эълон қилган. Majid Al Tuttaim Hypermarkets бир нечта номзодларни — PR-менежер, бош директор ассистенти, бош бухгалтер, харидлар бўйича менежер кабиларни қидирмоқда.
Аввалроқ Korzinka.uz тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Тошкентда ўз гипер ва супермаркетини очмоқчилигини маълум қилган Carrefour француз бренди ҳақидаги фикрлари билан бўлишганди.
Carrefour’нинг Ўзбекистондаги дастлабки икки йиллик фаолияти давомида қарийб 2500 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Супермаркетлар тармоғи харидорларга қарийб 40 минг номдаги маҳсулотни таклиф қилади ва мамлакат бўйлаб 600 дан ортиқ маҳаллий етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар билан ишлайди.
Изоҳ (0)