Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида полициячилар ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Самара—Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берди, деб хабар берди Kazinform.
11 февраль, сешанба куни, тонгги соат 7:00 чамасида Ақтўбе вилояти Айтеке би тумани, Белқопа овули яқинида Самара—Чимкент трассасида микроавтобус бузилиб тўхтаб қолган.
«Автобусда 21 нафар йўловчи бўлган. Шундан икки нафари аёллар. Уларнинг ҳаммаси Чимкентдан йўлга чиқиб, Москвага бораётганлардир. Ҳаммаси — Ўзбекистон фуқаролари. Полиция ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари уларни Қарабутақ овулидаги кемпингга элтиб қўйишди», — деди вилоят ПД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Сарқулов.
Изоҳ (0)