Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020 йил учун Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Лойиҳада қайд этилишича ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги жиноят турларини белгилаш ва амалдаги жиноят турлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилади.
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлашга Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ ва Адлия вазирликлари масъул этиб белгиланди. Ҳужжатлар 1 сентябрга қадар тайёрланиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрь ойида «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан петиция эълон қилинган ҳамда 10 000 дан ортиқ овоз тўплаган эди.
Изоҳ (0)