Чита шаҳридаги Краевой юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари COVID-19 коронавируси билан касалланган Хитой фуқаросига жавоб берди, деб хабар қилади «РБК».
«Бемор 26 январдан буён даволанишда эди. У мавжуд стандарт ва тартибга кўра барча зарурий диагностика ҳамда муолажаларни олди. Бугун унга жавоб берилди», — дейди бош шифокор Сергей Юрчук.
Аввалроқ ушбу Хитой фуқароси Чита шифохонасидаги шароитдан нолиган эди: эркакни шифокорлар ўзи ва оила аъзоларининг ташхисини тасдиқламагани қониқтирмаган. Юрчукнинг тасдиқлашича, хитойликка барча зарурий ёрдам кўрсатилган. Эркакнинг оиласи (турмуш ўртоғи ва қизи) 14 февралга қадар шифохонада қолади.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Тюмендаги шифохонада ҳам коронавирусга чалинган хитойлик талаба қизга жавоб берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)