Хитойда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 1113 кишига етди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш давлат комиссияси хабар берди.
Бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 4740 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқда бўлган яна 185 минг киши назорат остида.
Хитойда бир сутканинг ўзида 2015 кишида коронавирус аниқланган — бу 30 январдан буён энг паст кўрсаткичдир. Вафот этганларнинг аксарияти эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, коронавирус билан 40,5 минг одам касалланган. ЖССТ раҳбари Тедрос Адан Гебрейесуснинг маълум қилишича, COVID-19’га қарши илк вакциналар ярим йилдан сўнг тайёр бўлиши мумкин. Шу билан бирга Гебрейесуснинг айтишича, бугунги кунда касалликнинг олдини олишнинг кўплаб усуллари мавжуд.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)