Нидерландияда 12 февраль куни жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлаб кетди, деб ёзади Meduza.
Ичида бомба бўлган биринчи жўнатма Амстердамдаги жўнатмаларни саралаш офисида портлаган. Иккинчиси эса Керкрад шаҳридаги почта компаниясининг саралаш пунктида портлаган.
Портлашлар оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Полиция ҳолат юзасидан ҳозирча ҳеч кимни қўлга олмаган.
Ичида бомба бўлган жўнатмалар Нидерландияда январь ойи бошидан бери аниқланмоқда.
Бомбали жўнатмалар автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, кўчмас мулк агентликларида топилган, лекин шу вақтга қадар бирон марта уларнинг портлагани қайд этилмаган.
Полиция бомбалар бир киши томонидан жўнатилаётганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)