• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 12 февралнинг асосий хабарлари

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мамлакат ҳудудида 44 653 кишида касаллик ҳолати қайд этилгани ҳақида маълум қилди. Инфекция сабаб вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди. Короновирус ҳақида 12 февралнинг муҳим хабарлари «Дарё» оқшоми дайжестида.

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой Соғлиқни сақлаш давлат комиссияси мамлакатда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 1113 кишига етгани ҳақида хабар берди. Хитой бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, шу кунга қадар уларнинг 4740 нафари даволанган, 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқда бўлган яна 185 минг киши назорат остига олинган.

    Фото: France 24

    Фото: France 24

    Маълум қилинишича, Хитойда сўнгги сутка давомида 2015 кишида коронавирус аниқланган — бу 30 январдан буён энг паст кўрсаткич. Вафот этганларнинг аксарияти Хубэй провинциясидан.

    Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири Кацунобу Като мамлакат қирғоғида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасида коронавирусга чалинган йўловчилар сони 39 кишига ошиб, 174 нафарга етганини маълум қилди. Шунингдек, карантинни кузатишга масъул бўлган офицерлардан бири ҳам касалликка чалингани айтилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бавария Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 16 кишига етди. Германияда коронавирус билан касалланиш ҳолати биринчи марта 28 январь куни қайд этилган. 2 февралга келиб эса 8 кишини ташкил этган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, коронавирус билан 40,5 минг одам касалланган. Ташкилот раҳбари Тедрос Адан Гебрейесуснинг маълум қилишича, COVID-19 га қарши илк вакциналар ярим йилдан сўнг тайёр бўлиши мумкин. Шу билан бирга Гебрейесуснинг айтишича, бугунги кунда касалликнинг олдини олишнинг кўплаб усуллари мавжуд.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркманистонда коронавирусдан бир киши вафот этганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, вазирлик Туркманистонда коронавирус қайд этилгани ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. «Улар билан маълумотлар алмашиш йўлга қўйилган ва бу ахборот алмашинувини давом эттирамиз», — деган соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга.

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Ўзбекистон 12 февраль, чоршанба куни, Хитойга энг зарурий тиббий анжомлар, хусусан, Хитойда айни пайтда талаб этилаётган бир марта қўлланадиган стерил қўлқоплар, ҳимояловчи устки кийим, ниқоб ва бошқалар мавжуд бўлган гуманитар юк юборди. «Хитой қудратли давлат, улар кўп амалий ишларга қўл урган, саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бу давлатнинг қудрати ва имкониятларини инобатга олган ҳолда, улар синовни енгиб ўтишига ишонамиз. Ўзбекистон дўст ва ҳамкор сифатида ХХРга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Бу ҳам маънан, ҳам амалий ёрдам бўлади. Бунинг исботи ўлароқ, Президентимиз томонидан Хитойга гуманитар ёрдам юбориш бўйича фармойиш имзоланди», — деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳатов.

    ИИВ сайтидан скриншот

    ИИВ сайтидан скриншот

    Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида коронавирус Ўзбекистонга ҳам етиб келгани ҳақида ваҳима уйғотадиган «Коронавирусга чалинган бемор изоляция қилинди» номи остида хабар чиқди. Ушбу хабар ИИВнинг Telegram’даги саҳифасида ҳам шу сарлавҳа остида чиқди.

    Мавзуга доир: ИИВ Хоразмда коронавирусга чалинган бемор изоляция қилингани ҳақида хабар тарқатди. Аслида бу ўқув машғулоти эди

    Хабарда махсус ҳимоя воситалари кийган тиббиёт ходимлари беморни тиббий ёрдам машинасига ётқизаётгани тасвирланган сурат акс этган. Аслида бу коронавирус билан чалинган беморни изоляция қилиш бўйича ўтказилган ўқув машғулоти. Кейинроқ ИИВ Telegram’даги постини, сўнг сайтдаги хабарни ўчириб юборди. Бироқ бу вақтгача пост ижтимоий тармоқларда тарқалишга улгурганди.

    Мавзуга доир: Фото: Навоий вилоятида шартли коронавирусга қарши махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

    Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га «Навоий» халқаро аэропортида коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилгани ҳақида хабар берди.

    Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

    Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

    Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги хабар беришича, туманда жойлашган «Фарҳод» ва «Ўрикзор» бозорларида коронавирусга қарши дезинфекция ўтказилган. Ҳокимият қўшимча сифатида тумандаги ҳар бир тиббий муассасада захира хоналари ҳамда дори воситалари тайёрланганини маълум қилган.

    Жаҳондаги вазият

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аввал 2019-nCoV деб эътироф қилинган коронавирус инфекциясига янги ном берди. Ташкилот қарорига мувофиқ, инфекция COVID-19 номини олган, бу Corona Virus Disease жумласининг қисқартмаси («коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик») ва мос равишда вирус тарқалган йил (2019).

    Хитойдаги юзлаб компаниялар банклардан жами 8,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз сўрамоқда. Компанияларнинг айримлари эпидемияга қарши курашга жалб этилган, муайян қисми коронавирус тарқалиши оқибатида жиддий зиён кўрган. Қарз сўраган компаниялар орасида смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi ҳам бор.

    Фото: Shutterstock/Fotodom

    Фото: Shutterstock/Fotodom

    Хитойлик шифокорлар янги коронавирусни аниқлаш бўйича ҳар икки синов ҳам нотўғри натижа бериши мумкин, шунинг учун, касаллик билан боғлиқ ҳақиқий ҳолатлар сони камида икки баравар кўп бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бунга сабаб эса янги коронавирусни текшириш пайтида нотўғри натижалар жуда кўп бўлганлигини таъкидланмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Уханда коронавирус билан касалланганларни даволаш учун қурилган вақтинчалик касалхоналардан бирида ҳамширалар беморларни хурсанд қилиш мақсадида оммавий рақс ташкиллаштирди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалиб, фойдаланувчиларда ижобий таассурот қолдиргани айтилмоқда.

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи Алла исмли аёл Хитойдан қайтганидан сўнг 14 кунлик коронавирус карантинга жойлаштирилган касалхонадан қочиб кетди. 32 ёшли аёл 7 февраль, жума куни, касалхонадаги карантин изоляторидан қочиб кетган. Аммо бу ҳақда энди маълум бўлган. Яна бир шунга ўхшаш воқеа Самара шаҳрида юз берган. Гузел Недер исмли аёл боласи билан каратин учун жойлаштирилган касалхонадан қочиб кетганини маълум қилган. Аёл кўрсатма бериш учун полицияга чақирилган.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Италиянинг Рим шаҳрида полиция кўчада бир гуруҳ хитойликларни таъқиб қилиб, уларни коронавирус тарқатишда айблаган ўсмирлардан бирини қўлга олди. Ўсмирлар хитойликларга қарата «Коронавирусни бу ерга сизлар олиб келдингиз, йўқолинглар бу ердан!», — деб бақирган. Аввалроқ Римда коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    12.02.2020, 20:52   Изоҳ (0)   145202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ухандаги касалхона ҳамширалари коронавирусдан даволанаётган беморлар учун оммавий рақс уюштирди (видео)

    12.02.2020, 19:11

    Нидерландияда жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлади

    12.02.2020, 15:38

    Америкаликларнинг кредит бўйича қарзлари илк марта 14 трлн доллардан ошиб кетди

    12.02.2020, 13:39

    Германияда коронавирус юқтирганлар сони 16 кишига етди

    12.02.2020, 12:24

    Японияда карантинга олинган саёҳат кемасида коронавирус юқтириб олганлар сони 174 кишига етди

    12.02.2020, 10:58

    Россияда коронавирусдан тузалган иккинчи хитойликка уйга жавоб берилди

    12.02.2020, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Тошкентдаги боғчада болакай эътиборсизлик сабаб 2-қават зинасидан тушиб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:28

    Россияда ўзини Исо Масиҳ деб даъво қилган эркак 12 йилга қамалди

    Дунё | 2 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:15

    Сувайш каналида нефть кемаси чўкиб кетди. Қурбонлар бор

    Дунё | 2 июл, 16:10

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.