АҚШ президенти Дональд Трамп ўзига нисбатан 2019 йилнинг сентябрида бошланган импичмент жараёнини «ёвуз» ва «коррупцияга ботган» деб ҳисоблайди. 5 февраль куни АҚШ Сенати Трампга қўйилган айбловларни ассоссиз деб топиб, уни оқлади. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, импичмент иши якунлангач, Оқ уйда чиқиш қилган Трамп содир бўлган воқеаларни «ўзига хос байрам» деб атаган.
АҚШ президентининг фикрича, у 2015 йилнинг ёзида ўз номзодини президентлик сайловларида илгари суришини эълон қилганидан буён «нишонга» айланган.
«Агарда Жеймс Комини ишдан ҳайдаб юбормаганимда, ҳозир бу ерда турмаган бўларди. Айблов арзимаган нарса. Бу дўзах бўлди», — дейди Трамп.
Жеймс Коми — АҚШ Федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбари. Дональд Трамп 2017 йилнинг майида Комини истеъфога чиқарган эди. Трамп ФҚБнинг собиқ директорини сирларни очиб қўйишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, можаро Дональд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбати чоғида Ҳантер Байден иши бўйича ҳамкасбига босим ўтказиши натижасида бошланганди.
Изоҳ (0)