Италия фуқаросининг коронавирус билан касалланиши билан боғлиқ илк ҳолат Рим шаҳрида қайд этилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Коронавирус 4 февраль куни Хитойнинг Ухань шаҳридан уйига қайтган италияликда аниқланган.
Ўша куни ҳарбий самолётда Ухандан 56 нафар Италия фуқароси олиб келинган. Улар Рим шаҳридаги Чеккинъола ҳарбий шаҳарчасига карантин учун жойлаштирилган.
Ухандан қайтган катта ёшли эркакда тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилган.
Италия бош вазири Жузеппе Конте журналистларга янги коронавирус инфекцияси тарқалиши эҳтимоли туфайли тиббий органлар зарур текширув ўтказаётганлигини тасдиқлади.
Ўтган ҳафтада Италияда икки нафар хитойлик сайёҳда коронавирус аниқланган эди. Улар ҳозирда Lazzaro Spallanzani касалхонасида даволанмоқда.
Маълумот учун, Италия ҳукумати коронавирус туфайли 30 январдан Хитой билан авиақатновларни бекор қилган эди.
Изоҳ (0)